icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти БАА билан сунъий интеллект соҳасидаги шерикликни ривожлантиришни таклиф этди

14.01.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 январь куни Абу-Даби шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик тадбирлари доирасида Бирлашган Араб Амирликлари сунъий интеллект вазири Умар бин Султон ал-Олама билан учрашув ўтказди.

Учрашувда “Presight” компанияси раҳбари Томас Прамотедам, “AIQ” компанияси раҳбари Магжан Кенесбай ва “Khazna” компанияси раҳбари Ҳасан ал-Нақби, Муҳаммад бин Зоид номидаги Сунъий интеллект университети президенти Эрик Синг ҳам иштирок этди.

“Presight”, “AIQ” ва “Khazna” компаниялари катта маълумотлар таҳлили ва сунъий интеллект соҳасида етакчи компаниялар қаторига киради. Муҳаммад бин Зоид университети сунъий интеллект соҳасидаги тадқиқотларга ихтисослашган дунёдаги биринчи олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Учрашувда Амирлик компаниялари билан илғор технологияларни ривожлантириш ва уларни турли соҳаларга муваффақиятли жорий этишга қаратилган стратегик шерикликни кенгайтириш йўллари кўриб чиқилди.

Генератив сунъий интеллектни ишлаб чиқиш, шу жумладан энергетика соҳасида "катта тил моделлари"ни қўллаш, Тошкентда йирик маълумотларни қайта ишлаш марказини ташкил этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.

Муҳаммад бин Зоид номидаги Сунъий интеллект университети билан алмашинувларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Президентимиз талабаларни ўқитиш дастурини ишга тушириб, бу соҳада юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишни таклиф этди.

Илмий-тадқиқот лабораторияларини биргаликда ишга тушириш, технологик кластерлар ташкил этиш ва контактсиз тўлов операциялари учун инновацион ечимларни жорий этиш режалари муҳокама қилинди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo