icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти давлат раҳбарларининг уч томонлама учрашувида иштирок этди

31.03.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 март куни Хўжанд шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан уч томонлама учрашувда иштирок этди.

Учрашув аввалида давлат раҳбарлари бир-бирларини муборак Рамазон ҳайити ҳамда баҳор уйғониши ва янгиланиш айёми - Наврўз билан қутладилар, биродар халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Президентимиз Тожикистон ва Қирғизистон томонларини барча масалалар узил-кесил ҳал этилгани ҳамда Давлат чегарасини делимитация қилиш тўғрисидаги шартнома имзолангани билан самимий табриклади.

Ушбу ҳужжат, шунингдек, уч мамлакат давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисида имзоланаётган шартнома барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга, бутун минтақанинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилиши таъкидланди. Тантанали равишда очилган Дўстлик стеласи эса қардош мамлакатлар ўртасида мустаҳкамланиб бораётган яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шериклик муносабатларининг янги рамзига айланиши қайд этилди.

Ўзбекистон Президенти амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Энг аввало, бу олий даражадаги фаол ва ишончли алоқаларни давом эттиришдир.

Шу ҳафта Самарқандда "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити ва минтақадаги умумий экологик таҳдидларга бағишланган Иқлим форуми бўлиб ўтади.

Май ойида Кўрфаз араб давлатлари билан саммит, сентябрь ойида эса Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ўтказилади.

Шу муносабат билан, бўлажак тадбирлар кун тартибини пухта тайёрлаш ва умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш учун ташқи ишлар вазирликлари орқали мунтазам маслаҳатлашувларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Чегарадош ҳудудларнинг ҳамкорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Тожикистон билан товар айирбошлаш ҳажми ўн каррадан зиёдга ошгани қайд этилди. Бу ҳажмнинг деярли ярми чегараолди ҳудудларга тўғри келади.

Шу боис чегаралардаги божхона пунктларини комплекс модернизация қилиш ва кенгайтириш, қулай, замонавий савдо ва логистика инфратузилмасини шакллантириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Уч томонлама савдо майдончасини ташкил этиш, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг доимий фаолият кўрсатадиган кўргазма-ярмаркасини йўлга қўйиш масаласини ўрганиш таклиф этилди.

Яна бир йўналиш - саноат кооперацияси лойиҳалари.

Бугунги кунда Ўзбекистон корхоналари ва хусусий компаниялари қўшни мамлакатларда замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишга фаол сармоя киритмоқда.

Кооперацияни қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимиз раҳбари қўшма инвестиция жамғармалари капиталини босқичма-босқич оширишга тайёрлигини билдирди.

Мамлакатлар ўртасида транспорт алоқаларини ривожлантириш борасидаги ишларни давом эттиришга келишиб олинди. Бу авиақатновлар сонини кўпайтириш ва географиясини кенгайтириш, чегараолди ҳудудлардаги шаҳарлар ўртасида янги автобус йўналишларини йўлга қўйишни ўз ичига олади.

"Яшил" энергетика ва транспорт соҳаларидаги йирик минтақавий лойиҳалар, сув ва экология дастурларини илгари суриш диққат марказида бўлди.

Ўзбекистон Президенти ҳукуматлар иқтисодий йўналишда янада фаол ишлаб, халқларимиз фаровонлигини оширишга қаратилган тезкор, реал натижалар бериши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Шу кунларда Хўжанд шаҳрида қатор маданий-гуманитар тадбирлар ўтказилаётгани халқларимиз, айниқса, ёшлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари ҳар йили Наврўз байрами кунларида чегараолди ҳудудларда қўшма концерт ва дўстлик фестивалларини ўтказишни таклиф этиб, келгуси йилда бундай тадбирларни Фарғона шаҳрида ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзоланди ҳамда уч давлат раҳбарларининг Қўшма декларацияси қабул қилинди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo