icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Халқаро туризм марказининг мастер-режаси кўриб чиқилди

14.04.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм марказининг мастер-режаси тақдимоти билан танишди.

Мамлакатимиздаги қулай инвестиция муҳити туфайли барча соҳаларга илғор ғоялар кириб келмоқда, янги мажмуалар барпо этилмоқда. Хусусан, туризмда сўнгги йилларда 2 мингдан ортиқ янги тадбиркор иш бошлади. Ўтган йили хорижий сайёҳлар ташрифи илк бор 10 миллиондан ошди. Биргина Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ҳудудида Амирсой ва “Ugam River” каби курортлар, “Белдирсой-Чимён-Нанай” туризм масканлари ташкил этилди.

Бундай ривожланиш суръати чет эллик инвесторларни ҳам ўзига тортмоқда. Жумладан, Чорвоқ сув омбори бўйида “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм маркази қурилиши ҳақида аввал хабар берилган эди. Бу галги тақдимотда ушбу йирик лойиҳанинг бир нечта хорижий компаниялар иштирокида ишлаб чиқилган мастер-режаси кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, туризм марказини 10 та кичик ҳудудга бўлиб қуриш кўзда тутилмоқда. Уларнинг ҳар бири пиёда бориш мумкин бўлган кўнгилочар маскан ва хизматларни қамраб олади. Икки қирғоқ ўртасида кўприк қурилиб, келувчиларга қулайлик оширилади. Сув бўйида хиёбон, пляж ва дам олиш жойлари бўлса, қияликларда меҳмонхоналар, коттежлар, уйлар, ресторан ва томошагоҳлар бўлади. Шунингдек, маданият, таълим, тиббиёт, спорт масканлари барпо этилади. Яъни бу ерда фақат саёҳат эмас, балки йил давомида яшаш имконияти ҳам яратилади. 

Давлатимиз раҳбари бу лойиҳа барча ташриф буюрувчиларга қулай бўлиши лозимлигини таъкидлаб, мажмуани зарур инфратузилма билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo