icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Электротехника саноатидаги режалар тақдимот қилинди

22.04.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни электротехника соҳасида жорий йил биринчи чоракда қилинган ишлар ва навбатдаги вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

Бу тармоқ мамлакатимиз саноатининг драйверларидан бири. Сўнгги етти йилда экспорт ҳажми 7 баробарга ўсган ва географияси 63 та давлатга етган. Ҳозирги кунда тармоқда 500 га яқин корхона бўлиб, уларда 27 мингдан зиёд юртдошимиз ишламоқда.

Ушбу салоҳиятни ошириш мақсадида шу йил 22 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электротехника саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, инвестициялар ва хорижий брендларни жалб этиш, тажриба-конструкторлик ишларини ривожлантириш чоралари кўрилмоқда.

Жорий йил биринчи чоракда тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми 7 триллион сўмдан ошган. Қарийб 310 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниб, бу кўрсаткич 1,3 баробар ўсган.

Шу даврда 55 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилган. Шундан 48 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлардир.

Хорижий брендлар остида харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 900 миллион долларга тенг лойиҳалар шакллантирилди. Айни пайтда техник жараёнларни келишиш, зарур технологияларни йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Тақдимотда иккинчи чоракка ва йил якунигача мўлжалланган асосий режалар ҳам айтиб ўтилди.

Жорий йилда ишлаб чиқариш ҳажмини 43 триллион сўмга еттказиш, қарийб 5 триллион сўмлик маҳсулотларни маҳаллийлаштириш кўзда тутилган. Умумий қиймати 656 миллион долларлик 71 та лойиҳани амалга ошириб, 4 минг 600 та иш ўрни очиш мўлжалланган. Экспорт миқдори 1 миллиард 700 миллион долларга, географияси 68 та мамлакатга етиши кутилмоқда.

Давлатимиз раҳбари дунёдаги иқтисодий тебранишлар шароитида электротехника саноатида ҳам ривожланиш траекториясини тўғри танлаб, бозор талабларига тез мослашиш муҳимлигини таъкидлади. Маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириб, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар олиш, замонавий технологияларга муносиб малакали кадрлар тайёрлаш зарурлиги қайд этилди.

Мутасаддиларга тармоқдаги ҳар бир корхона билан ишлаб, саноат ва логистика занжирларида юзага келадиган масалаларни ҳал этиш, экспорт географиясини диверсификация қилиб, янги бозорлар топиш бўйича топшириқлар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo