icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Словения технологик ва саноат ҳамкорлигини кенгайтиришга интилмоқда

22.05.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Словения Республикасига расмий ташриф доирасида ушбу мамлакат Бош вазири Роберт Голоб билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон билан Словения ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва амалий шерикликни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда кенгайтириш масалалари диққат марказида бўлди.

Бугун бўлиб ўтган олий даражадаги музокараларнинг самарали натижалари юксак баҳоланди.

Савдо, инвестиция ва кооперация соҳаларида биргаликдаги ишларни фаоллаштириш муҳим экани таъкидланди. Ташриф доирасида ўтказиладиган бизнес форуми янги алоқаларни ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш учун самарали майдон бўлиши таъкидланди.

Талаб юқори бўлган маҳсулотларни ўзаро етказиб беришни кўпайтириш орқали товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион еврога етказиш чоралари кўриб чиқилди. "GSP+" преференциялар тизими ва бугун имзоланган стандартлаштириш тўғрисидаги битим ҳам савдонинг ўсишига туртки беради.

Технологик модернизацияга урғу берган ҳолда Саноат кооперациясини ривожлантириш режаси тайёрланади. Шу маънода, Словения етакчи компанияларининг Ўзбекистонда электротехника, ускунасозлик, фармацевтика, "яшил" энергетика, "ақлли" қишлоқ хўжалиги соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги интилишлари қўллаб-қувватланди.

Бундай ишлаб чиқаришларни мамлакатимизда "Inpark" бошқарувида Европа компаниялари учун ташкил этилаётган махсус саноат паркида жойлаштириш таклиф этилди.

Меҳнат миграцияси соҳасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида доимий фаолият юритувчи экспертлар гуруҳини тузиш ва зарур норматив-ҳуқуқий базани тайёрлашга келишиб олинди.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ва ўзбек маҳсулотларининг Европа Иттифоқи бозорига чиқиши учун Копер порти инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини биргаликда ўрганишга келишиб олинди.

Маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари музокараларнинг алоҳида мавзуси бўлди. Экологик туризмни, шу жумладан тоғли ва қишлоқ ҳудудларида ривожлантириш бўйича Словения тажрибасига алоҳида қизиқиш билдирилди.

Қўшма таълим дастурларини ривожлантириш, шу жумладан Тошкент шаҳрида Ёшлар инновациялар форумини ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, келгуси йилда ўзаро маданият кунлари ва Любляна шаҳрида Ўзбек киноси ҳафталиги ўтказилади.

Ҳамкорликнинг белгиланган йўналишларини илгари суриш мақсадида жорий йил июль ойида Любляна шаҳрида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказишга келишиб олинди.

Бундан ташқари, эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида икки мамлакат ҳукуматлари томонидан кенг қамровли "йўл харитаси" қабул қилинади.

Учрашув якунида давлатимиз раҳбари Словения Бош вазири Роберт Голобни ўзи учун қулай вақтда Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo