icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Инновацион клиника тиббиёт ривожида андоза бўлади

19.06.2025

Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳридаги кўп тармоқли кардиология маркази фаолияти билан танишди. 

Ижтимоий давлат саналмиш Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш энг долзарб йўналишлардан бири. Шу мақсадда давлат шифохоналари ислоҳ қилиняпти, соҳага инвестициялар жалб этилиб, хусусий сектор ҳам ривожлантирилмоқда. Жумладан, бугунги кунда Қашқадарёда 700 дан зиёд хусусий клиника очилган, уларда 72 та хизмат тури йўлга қўйилган.

Россиялик тадбиркор билан ҳамкорликда ташкил этилган “Оқ сарой” клиникаси яқинда ишга тушди. Бу ерда 4 та жарроҳлик ва 6 та реанимация хоналари, 100 дан ортиқ шифо ўринлари мавжуд. Бир вақтнинг ўзида 4 та ва кунига 25 тагача юқори технологияли кардиожарроҳлик амалиётларини ўтказиш имконияти яратилган. Бунинг учун Россия, Туркия ва Кувайтдан малакали шифокорлар ишга жалб этилган. Стентлаш, аорта коронар шунтлаш, туғма нуқсонларни бартараф этиш, эндопротезлаш каби даволар самараси юқори.

Марказ юқори аниқликда ташхис хизмати ҳам кўрсатади. Масалан, замонавий эхокардиография ускунаси сунъий интеллект ёрдамида ишлайди. Бунақаси ҳозирча Ўзбекистонда ягона.

Давлатимиз раҳбари бундай инновацион клиникалар тиббиётда сифат ва дунёқарашни ўзгартириши, бошқаларни ҳам трансформацияга ундашини таъкидлади.

– Бу ердаги тизимни андоза қилиб олиб, 14 та ҳудудимизда шундай клиникалар ташкил этиш зарур. Бунга қанча маблағ керак бўлса, топамиз. Фақат замирида халқимиз учун кафолатланган сифатли даво бўлиши лозим. Муқобиллик, рақобат бўлмаса, сифатга интилиш бўлмайди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Мутасаддиларга бу борада таклиф тайёрлаш, клиникаларни бирламчи бўғин ва тиббий суғурта тизими билан уйғунлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шифохонада 130 та иш ўрни яратилган. Малакали мутахассислар тайёрлаш учун шу ернинг ўзида клиник ординатура йўлга қўйилган.

Президентимиз бунга алоҳида аҳамият қаратиб, талаба ва шифокорларнинг малакасини ошириш, хорижлик мутахассислар билан телемедицинани кенгайтириш муҳимлигини қайд этди.

Айтиш жоизки, нотўғри овқатланиш оқибатида қашқадарёликлар орасида юрак қон-томир хасталиклари кўп учрайди. Янги клиника ва унинг қошидаги марказ ушбу касалликларни эрта аниқлаб ташхис қўйиш ва даволашда муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур марказ томонидан мобиль диагностика машиналари йўлга қўйилган бўлиб, чекка ҳудудлардаги аҳолига УТТ, МСКТ, ЭКГ каби тиббий хизматларни кўрсатади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo