icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан хорижий етакчилардан самимий қутловлар

31.08.2025

 

Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар, парламентлар ва ҳукуматлар, етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар, йирик корпорация ва компаниялар раҳбарлари, таниқли сиёсатчилар, жамоат ва дин арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.

Келиб тушаётган мактубларда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар стратегиясининг натижалари, минтақада дўстлик, шериклик ва яхши қўшничилик муҳитини мустаҳкамлаш, дунё мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган прагматик ва конструктив ташқи сиёсат юқори баҳоланмоқда. Ижтимоий-иқтисодий соҳаларда эришилган ютуқлар, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларидаги муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётгани алоҳида қайд этилган.

Кўп миллатли Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Мамлакатингизнинг миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилгайсиз.

Ўзбекистон ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда улкан муваффақиятларга эришди, жаҳон майдонидаги нуфузи тобора ортиб бормоқда, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги кўплаб муҳим масалаларни ҳал этишга амалий ҳисса қўшмоқда.

Давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида жадал ривожланмоқда. МДҲ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштириш йўлга қўйилган.

Ишончим комилки, биз бундан буён ҳам Россия билан Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни барча йўналишларда ҳар томонлама ривожлантирамиз. Бу дўст халқларимиз манфаатларига, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадларига тўла мос келади. 

Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлиқ ва муваффақиятлар, барча юртдошларингизга фаровонлик ва равнақ тилайман.

Ҳурмат билан,

 

Владимир Путин,

Россия Федерацияси Президенти

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Президент жаноблари!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Сизга ва дўст Ўзбекистон халқига самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этишга ижозат бергайсиз.

Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланмоқда, халқнинг турмуш даражаси юксалмоқда, мамлакат дадил қадамлар билан стратегик мақсад – Янги Ўзбекистонни барпо этиш сари бормоқда. Бу дўст ва қўшни, ҳар қандай шароитда стратегик шерик сифатида Хитойни беҳад қувонтиради.

Жорий йил июнь ойида Остонада бўлиб ўтган учрашувимизда икки мамлакатнинг ҳар томонлама ҳамкорлиги бўйича муҳим келишувларга эришилди. Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш бўйича янги режа тузилди. Сиз билан сиёсий ўзаро ишончни узлуксиз чуқурлаштириш, бир-биримизни қатъий қўллаб-қувватлаш, ривожланиш стратегияларининг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш, “Бир макон, бир йўл”ни биргаликда сифатли барпо этиш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёрман.

Ўзбекистон Республикасига куч-қудрат ва равнақ, унинг халқига бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.

 

Си Цзиньпин,

Хитой Халқ Республикаси Раиси

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Президент жаноблари!

Америка Қўшма Штатлари халқи номидан Сизга ва Ўзбекистон халқига мамлакатингиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан энг эзгу тилакларимизни йўллайман. Бу унинг тарихи ва бой маданиятини эслаш учун қувончли сабабдир.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён мамлакатларимиз ўртасидаги жадал стратегик шерикликка ҳисса қўшадиган муҳим ислоҳотларни давом эттирмоқда. Биз умумий манфаатларимизни илгари суриш, жумладан, чегараларимизни мустаҳкамлаш, икки томонлама савдо ва инвестицияларни кўпайтириш, диний эркинлик ва минтақавий барқарорликни таъминлаш йўлида биргаликда салмоқли ишларни амалга оширдик.

Қўшма Штатлар мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги имкониятларини очишга умид қилмоқда. Сизга ва фуқароларингизга Мустақиллик байрами муносабати билан бахт-саодат ва энг эзгу тилакларимни билдираман.

Ҳурмат билан,

 

Дональд Трамп,

Америка Қўшма Штатлари Президенти

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан Сизни ва барча юртдошларингизни Мустақиллик куни билан самимий муборакбод этаман.

Ушбу тарихий сана қардош Ўзбекистоннинг тараққиёт йўлидан дадил, изчил ривожланиб бораётганининг ёрқин рамзидир. Қозоғистон Сизнинг ҳозирги мураккаб геосиёсий шароитда Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган чуқур ўйланган, кенг кўламли ислоҳотларингизни тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

Сизнинг кучли ва обрўли раҳбарлигингизда Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва халқаро майдонда миллий манфаатларни ҳимоя қилиш борасида улкан муваффақиятларга эришди.

Қозоғистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва ишончли иттифоқчиси сифатида мамлакатингиз билан кўп қиррали давлатлараро алоқаларни янада чуқурлаштиришга алоҳида аҳамият қаратади.

Ишончим комилки, Қозоғистон – Ўзбекистон муносабатлари бундан буён ҳам қардош халқларимиз фаровонлиги, Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизлик манфаатлари йўлида кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш руҳида жадал ривожланиб бораверади.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, давлатчилик фаолиятингизда янги муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилайман.

Ҳурмат билан,

 

Қасим-Жомарт Тоқаев,

Қозоғистон Республикаси Президенти 

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Сизни ва Ўзбекистон халқини Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.

Мустақиллик ҳар бир давлатнинг ўз йўлини танлаши ва халқ фаровонлиги учун масъулиятни ўз зиммасига олиши учун имкониятдир. Ўзбекистон бу имкониятдан унумли фойдаланиб, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаб келаётгани қувонарлидир.

Бугунги кунда Ўзбекистон барча асосий тармоқларда, айниқса, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий соҳаларда барқарор ва ишончли ривожланмоқда.

Бу муваффақиятлар Сизнинг бой тажрибангиз ва ажойиб етакчилигингиз натижасидир.

Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик барқарор ривожланиб бораётганини алоҳида қайд этмоқчиман.

Ишончим комилки, қардош халқларимиз ўртасида қарор топган яхши қўшничилик ва дўстона муносабатлар янги босқичга кўтарилади, Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг ҳар томонлама ҳамкорлиги бундан буён ҳам изчил ривожланиб бораверади.

Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлиқ, битмас-туганмас куч-ғайрат, узоқ умр, оилавий бахт-саодат, масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилайман.

Ҳурмат билан,

 

Садир Жапаров,

Қирғиз Республикаси Президенти

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Қадрли Шавкат Миромонович!

Мамлакатингиз миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан Сизга ва биродар Ўзбекистон халқига самимий табрикларимиз ва энг эзгу тилакларимизни йўллаш менга катта мамнуният бағишлайди.

Ўзбекистон ўзининг ҳар томонлама ривожланиш йўлида улкан натижаларга эришиб, халқаро майдонда катта обрў-эътибор қозонгани қувонарлидир.

Тожикистон энг яқин қўшнисининг ютуқларидан хурсанд ва унга ўзининг ишончли ҳамкори сифатида қарайди.

Биз Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги илиқ, дўстона, яхши қўшничилик ҳамда сермазмун муносабатларни қадрлаймиз ва уларга алоҳида аҳамият берамиз.

Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг изчил ривожланиб бораётгани Тожикистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари орасида муҳим ўрин тутади.

Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатлари ҳар томонлама ривожланаётгани ва кенгайиб бораётганидан мамнунмиз.

Ишончим комилки, умумий чора-тадбирлар билан барча салоҳиятли имкониятларни тўлиқ ишга соламиз ва мамлакатларимиз фаровонлиги йўлида олдимизга қўйган мақсадларга эришамиз.

Биз, ўз навбатида, халқларимиз фаровонлиги йўлида томонлар ҳамкорлигининг ижобий динамикасини мустаҳкамлаш учун бундан буён ҳам биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга тайёрмиз.

Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва масъулиятли давлатчилик фаолиятингизда янги зафарлар, биродар Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва бардавом тараққиёт тилайман.

Катта ҳурмат билан,

 

Эмомали Раҳмон,

Тожикистон Республикаси Президенти

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Туркманистон халқи ва Ҳукумати номидан, шунингдек, шахсан ўз номимдан Сизга ва Сиз орқали қардош Ўзбекистон Республикаси халқига мамлакатингиз Мустақиллик куни муносабати билан самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни йўллаш шарафига муяссарман.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларда тараққиёт ва равнақ йўлидан дадил бормоқда. Яқин қўшнимизнинг ютуқларидан хурсандмиз.

Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳозирги икки томонлама муносабатлар конструктив ва барқарор хусусиятга эга эканини мамнуният билан қайд этмоқчиман. Улар энг кенг доирадаги йўналишлар бўйича ривожланмоқда. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан Туркманистон – Ўзбекистон қардошлик муносабатлари халқларимиз фаровонлиги йўлида янада ривожланиб, мустаҳкамланиб боришига қатъий ишонаман.

Ушбу ёқимли имкониятдан фойдаланиб, Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва масъулиятли давлатчилик фаолиятингизда янги муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилайман!

Чуқур ҳурмат билан,

 

Сердар Бердимуҳамедов,

Туркманистон Президенти

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Мамлакатингиз Мустақиллиги куни муносабати билан Сизга ва Сиз орқали қардош Ўзбекистон халқига самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни йўллайман.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётда улкан муваффақиятларга эришди, халқаро майдонда муносиб обрў-эътибор қозонди, минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳал этишда конструктив роль ўйнамоқда.

Яқинда “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида “Туркманистон – Озарбайжон – Ўзбекистон” олий даражадаги учрашуви доирасида бўлиб ўтган учрашувимизни алоҳида мамнуният билан эслайман. Унда томонларнинг мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни изчил кенгайтириш ва мустаҳкамлашга интилиши яна бир бор тасдиқланди.

Ушбу ёқимли имкониятдан фойдаланиб, Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва фаровонлик, қардош Ўзбекистон Республикаси халқига эса тинчлик-осойишталик, бардавом тараққиёт ва равнақ тилайман.

Чуқур ҳурмат билан,

 

Гурбангули Бердимуҳамедов,

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Қадрли қардошим!

Ўзбекистон Республикасининг миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан шахсан ўз номимдан ва Озарбайжон халқи номидан Сизга самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни йўллайман.

Бугун биз қардош мамлакат сифатида мамлакатингиз Сиз белгилаб берган Янги Ўзбекистон стратегияси асосида жадал ва ҳар томонлама ривожланаётгани, барча соҳаларда тараққиётга эришилаётгани, иқтисодий салоҳият мустаҳкамланиб, глобал миқёсда обрў-эътибор ва ўрнингиз юксалиб бораётганини қувонч билан кузатмоқдамиз. Ўзбекистон эришаётган барча ютуқлар Сизнинг кўп қиррали фаолиятингиз, узоқни кўзлаган сиёсатингиз, Ватан ва халқ олдидаги шарафли хизматингиз натижасидир.

Озарбайжон – Ўзбекистон муносабатлари тарихи, тили ва маданияти муштарак бўлган халқларимиз ўртасида қарор топган яхши қардошлик алоқаларини яққол акс эттиради.

Давлатлараро муносабатларнинг изчил ривожланишида ўзаро ташрифлар ва олий даражадаги учрашувлар муҳим ўрин тутади. Сизнинг июль ойида Озарбайжонга давлат ташрифингиз икки томонлама муносабатларимизнинг иттифоқчилик хусусиятини яна бир бор тасдиқлади. Ишончим комилки, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг кейинги йўналишлари бўйича эришилган муҳим келишувлар, шунингдек, турли соҳаларда, айниқса, иқтисодий шерикликни диверсификация қилиш бўйича имзоланган ҳужжатлар ҳамкорлигимиз кўламини кенгайтириш, иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришга хизмат қилади.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан кун сайин янги мазмун билан бойиб бораётган қардош Ўзбекистон билан ҳамкорлигимизни, айниқса, иқтисодиёт ва савдо, энергетика, инвестициялар, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларидаги алоқаларимизни бундан буён ҳам кенгайтиришга қатъий қарор қилганмиз. Ўзаро англашув ва ишончнинг юқори даражаси бунинг учун қулай замин яратади.

Ишончим комилки, Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг биродарлиги бундан буён ҳам барча қўшма ташаббусларимизни рўёбга чиқаришда муҳим ўрин тутиб, мамлакатларимиз тараққиёти ва халқларимиз фаровонлигига хизмат қилади.

Ҳурматли қардошим!

Ушбу қутлуғ айёмда Сизни яна бир бор самимий табриклаб, мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар, қардош ўзбек халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилайман.

Ҳурмат билан,

 

Илҳом Алиев,

Озарбайжон Республикаси Президенти

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Шавкат Миромонович,

Сизни бош байрамингиз – Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Сизнинг раҳбарлигингизда мамлакатингиз ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлидан дадил бормоқда, минтақавий кун тартибидаги масалаларни ҳал этишда фаол иштирок этмоқда, жаҳон майдонидаги ўрнини мустаҳкамламоқда.

Минск ва Тошкент биродарлик ришталари билан чамбарчас боғланган, турли йўналишларда самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Шерикликнинг бугунги даражаси бизга учинчи мамлакатлар бозорларига чиқиш, кўп томонлама тузилмалар доирасида бир-биримизни қўллаб-қувватлаш имконини бермоқда.

Ишончим комил, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан икки томонлама конструктив муносабатларни халқларимиз фаровонлиги йўлида кўп асрлик дўстлик ва мустаҳкам ишонч руҳида изчил ривожлантиришда давом этамиз.

Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, масъулиятли давлатчилик фаолиятингизда янги муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса фаровонлик ва равнақ тилайман.

Ҳурмат билан,

 

Александр Лукашенко,

Беларусь Республикаси Президенти

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Муҳтарам Президент жаноблари, азиз қардошим!

Сиз, Жаноби Олийларига ва қардош ўзбек халқига Мустақиллик байрами муносабати билан энг самимий табрикларимни изҳор этаман.

Мустақилликка эришилган кундан бугунга қадар ўтган 34 йиллик вақт давомида дўст ва қардош Ўзбекистон, айниқса, Сизнинг раҳнамолигингизда халқаро мавқеини барқарор равишда мустаҳкамлаб, янада фаровон ва янада обод мамлакатга айланиб бораётганидан биз ҳам фахрланамиз.

 Муштарак инсоний ришталаримиздан қувват олувчи ўзига хос муносабатларимиз икки томонлама даражада ва кўп томонлама платформаларда, айниқса, Туркий давлатлар ташкилоти доирасида кундан-кунга ривожланиб бораётганидан мамнунмиз.

Ўз навбатида, келгусида ўтказиладиган Олий даражадаги Ўзбекистон – Туркия стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши муносабати билан гўзал мамлакатингизга ташриф буюришни интиқлик билан кутмоқдаман.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистоннинг Мустақиллик байрами муносабати билан яна бир бор самимий қутлаган ҳолда, Сиз, Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат, қардош ўзбек халқига эса омонлик ва фаровонлик тилаб қоламан.

 

Режеп Таййип Эрдоған, 

Туркия Республикаси Президенти

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Жаноби Олийлари, ҳурматли биродарим!

Ҳиндистон халқи ва Ҳукумати номидан Сизга ва дўст Ўзбекистон халқига мамлакатингиз Мустақиллиги куни муносабати билан самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этишга ижозат бергайсиз.

Ўтган йил октябрь ойида Қозон шаҳрида бўлиб ўтган БРИКС саммити доирасидаги сермаҳсул ва конструктив учрашувимизни илиқлик билан эслайман. Ҳиндистон Ўзбекистон билан ҳар томонлама ва ўзаро манфаатли стратегик шериклигимиз учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилаётган тарихий ва маданий дўстлик ришталарини юксак қадрлайди. Йиллар давомида ҳамкорлигимиз барча соҳаларда, жумладан, мудофаа, савдо, иқтисодиёт, таълим, маданият ва гуманитар алоқаларда кенгайиб борди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги мустаҳкам шериклик бундан буён ҳам халқларимиз манфаати йўлида мустаҳкамланиб боришига ишонаман.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлиқ, муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса фаровонлик ва янада равнақ тилайман.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

 

Нарендра Моди,

Ҳиндистон Республикаси Бош вазири 

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига ва дўст ўзбек халқига энг самимий табрикларимни, юртингизга эса янада тараққиёт ва фаровонлик тилаш менга катта мамнуният бахш этади.

Фурсатдан фойдаланиб, Миср Араб Республикаси Ўзбекистон билан ўрнатган ўзига хос муносабатларга катта аҳамият қаратаётганини қайд этиб, ҳамкорлигимиз йўналишларини икки дўст халқларимиз манфаатлари йўлида турли соҳаларда янада мустаҳкамлашни давом эттиришга содиқлигимни таъкидлайман.

Ҳурматли Президент Жаноби Олийлари, Сизга соғлиқ-саломатлик ва давлатчилик фаолиятингизда муваффақиятлар, дўст Ўзбекистон халқига эса бардавом фаровонлик ва равнақ тилаб қоламан.

Юксак ҳурмат ва эҳтиром ила,

 

Абдулфаттоҳ ас-Сиси,

Миср Араб Республикаси Президенти

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Сиз, Жаноби Олийларини, дўст ва қардош Ўзбекистон Республикаси халқини мамлакатингиз Мустақиллик куни билан чин қалбимдан табриклайман.

Маданий муштараклик, олий мартабали делегациялар алмашинуви ўзаро алоқаларимизни кенгайтириш ва давом эттиришда муҳим роль ўйнади. Умид қиламанки, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида биз ўзаро манфаатларга мос равишда муносабатларнинг тобора кенгайиб бораётганига, минтақавий ва халқаро тинчлик ҳамда хавфсизликни ривожлантиришга гувоҳ бўламиз.

Аллоҳ таолодан Жаноби Олийларига соғлиқ ва муваффақиятлар, Ўзбекистон Республикаси халқига эса фаровонлик ва бахт-саодат тилайман.

 

Масъуд Пезешкиён,

Эрон Ислом Республикаси Президенти

* * *

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Жаноби Олийлари!

Сизни ва биродар Ўзбекистон Республикаси халқини қутлуғ байрам – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Покистон ва Ўзбекистонни азалдан муштарак эътиқод, тарих, маданият ва меросга эга биродарлик ришталари боғлаб туради. Ушбу чуқур алоқалар ҳар икки томоннинг доно раҳбарлиги ва қатъий садоқати туфайли янгича тус олаётганини кузатиш биз учун алоҳида мамнуният манбаи ҳисобланади.

Яқинда мамлакатларимиз муносабатлари тарихий босқичга кўтарилиб, муҳим механизм – олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгаши тузилди. Ушбу ютуқдан келиб чиқиб, кўп йиллик дўстлигимизни ўзаро манфаатли стратегик ва кўп қиррали шериклик даражасига кўтаришда Сиз билан яқиндан ҳамкорлик қилишга умид қиламан.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва муваффақиятлар, Ўзбекистондаги биродарларимизга эса бардавом тинчлик, тараққиёт ва равнақ тилайман.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

 

Шаҳбоз Шариф, 

Покистон Ислом Республикаси Бош вазири

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Муҳтарам Президент жаноблари!

Сизни ва Ўзбекистон халқини миллий байрам – Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни билан самимий муборакбод этишга ижозат бергайсиз.

Жорий йил 24 июль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотимизда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш борасидаги интилишимиз қатъий эканини яна бир бор тасдиқлаганимизни мамнуният билан таъкидлайман.

Ишончим комилки, бундай ўзаро англашув, шунингдек, Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида кўп йиллар давомида шаклланган мустаҳкам ишонч туфайли ҳамкорлигимизнинг “Алоҳида стратегик шериклик” мақоми янада мустаҳкамланади. Фаол алмашинувлар халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига аминман.

Келгуси йилда Корея Республикасида ўтказилиши режалаштирилган “Корея – Марказий Осиё” саммити ҳамда бошқа халқаро тадбирлар доирасида ўзаро манфаатли ва дўстона ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаш бўйича сермазмун ва самарали мулоқот ўтказиш учун Сиз, Президент жаноблари билан шахсан учрашиш имкониятини интиқлик билан кутмоқдаман.

Ўзбекистон Республикасига тинчлик ва барқарор тараққиёт, Сизга, муҳтарам Президент, мустаҳкам соғлиқ, Ўзбекистон халқига бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.

Ҳурмат билан,

 

Ли Чжэ Мён, 

Корея Республикаси Президенти

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Президент жаноблари!

Европа Иттифоқи номидан Сизга ва Ўзбекистон халқига Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни муносабати билан энг самимий табрикларимни йўлламоқчиман.

Бу сана нафақат мамлакатингиз суверенитети байрами, балки халқингиз матонати ва интилишларидан далолатдир. У Ўзбекистон эришган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётни, шунингдек, Европа Иттифоқи ва мамлакатингиз ўртасида ўрнатилган мустаҳкам дўстона алоқаларни эътироф этиш имконини беради.

Бизнинг шериклигимиз, шубҳасиз, янги босқичга кўтарилди, барча соҳаларда, шу жумладан Сизнинг етакчилигингиз остида сермаҳсул ва кўп қиррали ҳамкорлик билан ажралиб туради. Жорий йил апрель ойида Самарқандда “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” биринчи саммити доирасида бўлиб ўтган учрашувимиз, шунингдек, ўзбек халқининг меҳмондўстлигини ҳис этиш бахтига муяссар бўлганим ҳақида ажойиб хотиралар сақланиб қолган.

Сиз билан 2025 йил 24 октябрь куни Брюсселда бўлиб ўтадиган учрашувни интиқлик билан кутаман, у ерда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши муносабати билан фикр алмашишни давом эттириш имконига эга бўламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизга, Жаноби Олийлари, яна бир бор юксак эҳтиромимни изҳор этишга ижозат бергайсиз.

Самимият ила,

 

Антониу Кошта,

Европа кенгаши Президенти

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Президент жаноблари!

Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик куни муносабати билан Сизга ва ўзбек халқига самимий табрикларимни йўллайман.

Давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар мустаҳкам шериклик хусусиятига эга. Ўтган йили ҳам улар ривожланишда давом этганини таъкидлашдан мамнунман. Германиянинг Марказий Осиё давлатлари билан стратегик минтақавий шериклиги, шунингдек, имзоланган Миграция ва ҳаракатланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим икки томонлама ҳамкорлигимизни янада чуқурлаштириш йўлида янги йўналишларни белгилаб берди.

Раҳбарлигингизда амалга оширилаётган ислоҳотлар сиёсатида Сизга катта муваффақиятлар тилайман ва Германия бундан буён ҳам ишончли ҳамкор сифатида Сизни қўллаб-қувватлашига ишонтириб айтаман. Барқарор, фаровон ва демократик Ўзбекистон бутун минтақа учун муҳим аҳамиятга эга.

Президент жаноблари, менинг энг эзгу тилакларимни қабул қилгайсиз, Ўзбекистон халқига эса эркинлик, хавфсизлик ва фаровонликка асосланган тинч келажак тилайман.

 

Франк-Вальтер Штайнмайер,

Германия Федератив Республикаси Президенти

* * *

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Президент жаноблари!

Мустақиллик байрами муносабати билан шахсан ўз номимдан ва Италия Республикаси номидан Сизни самимий муборакбод этишга ижозат бергайсиз.

Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик ҳамкорликни кенгайтириш ўзаро манфаатларимизни яқинлаштиришга хизмат қилмоқда. Ишончим комилки, бу жараён турли соҳаларни қамраб олиб, бўлиб ўтган олий даражадаги самарали учрашувларда эришилган натижаларга янги суръат бағишлайди ва кўплаб қўшма лойиҳаларда ўз ифодасини топади.

Тошкент ва Рим ўртасидаги ўзаро манфаатли икки томонлама мулоқот минтақавий ҳамкорлик орқали ҳам янада ривожланмоқда. Бугунги кунда “Италия – Марказий Осиё” формати тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш учун ўзига хос майдон бўлиб хизмат қилмоқда.

Умид қиламанки, мамлакатингизнинг Европа Иттифоқи билан тобора чуқурлашиб бораётган муносабатлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомида мустаҳкамланган тамойилларга содиқлик, халқаро тартиб меъёрлари ва қоидаларига риоя қилиш билан биргаликда ушбу юксак мақсадларга эришишга олиб келади.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизга ва дўст Ўзбекистон халқига яна бир бор фаровонлик ва равнақ тилайман.

 

Сержо Маттарелла,

Италия Республикаси Президенти

* * *

 

Қуйидагилар ҳам ўз табрикларини йўллаган:

Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян,

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд,

Саудия Арабистони Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад ибн Салмон Ол Сауд,

Покистон Ислом Республикаси Президенти Асиф Али Зардарий,

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён,

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум,

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент Администрацияси раҳбари Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён,

Болгария Республикаси Президенти Румен Радев,

Ирландия Республикаси Президенти Майкл Хиггинс,

Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич,

Словения Республикаси Президенти Наташа Пирц Мусар,

Словакия Республикаси Президенти Петер Пеллегрини,

Латвия Республикаси Президенти Эдгарс Ринкевичс,

Черногория Республикаси Президенти Яков Милатович,

Чехия Республикаси Президенти Петр Павел,

Швейцария Конфедерацияси Президенти Карин Келлер-Зуттер,

Эстония Республикаси Президенти Алар Карис,

Грузия Президенти Михаил Кавелашвили,

Босния ва Герцеговина Президиуми Раиси Желько Комшич,

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироли Чарльз III, 

Япония Императори Нарухито,

Бельгияликлар Қироли Филипп,

Испания Қироли Филипп VI,

Марокаш Подшоҳи Муҳаммад VI,

Камбоджа Подшоҳи Нородом Сиамони,

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух,

Сингапур Республикаси Президенти Тарман Шанмугаратнам;

Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Лионг Кионг,

Таиланд Подшоҳлиги Бош вазири вазифасини бажарувчи Пхумтхам Вечаячай,

Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос,

Афғонистон Бош вазири Муҳаммад Хасан Оҳунд,

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Нурланбек Ермекбаев,

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев,

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бош котиби Сергей Лебедев,

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Асад Хон,

Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброхим Тоҳа,

Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти бош директори Салим ал-Малик,

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Цюй Дунъюй.

Қутловлар келишда давом этмоқда.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo