icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Пекиндаги тантанали ҳарбий парадда иштирок этди

03.09.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрига расмий ташриф доирасида 3 сентябрь куни Тяньаньмэнь майдонида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали ҳарбий парадда иштирок этди.

Тадбирда йигирмадан ортиқ давлат раҳбарлари ва вакиллари, жумладан, Россия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон, Вьетнам, Миср ва бошқа давлатлар етакчилари иштирок этди.

ХХР Раиси Си Цзиньпин ўз нутқида бугунги шароитда тарихий хотирани асраб-авайлаш, тинчликни сақлаш ва адолатни таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

Парадда Хитой халқ озодлик армиясининг 45 та бўлинмаси иштирок этди. Хитой мудофаа саноати томонидан ишлаб чиқарилган ракета тизимлари, танклар, авиация техникаси ва учувчисиз учиш аппаратларининг энг сўнгги намуналари намойиш этилди.

Бундай парадлар 1949 йилдан буён Пекинда ўтказиб келинади, қуролли кучларнинг сўнгги катта кўриги эса 2019 йил 1 октябрда бўлиб ўтган ва унда 15 мингга яқин иштирокчи қатнашган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Пекин шаҳридаги тантанали тадбирларда иштироки мамлакатимизнинг халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, тинчлик, барқарор тараққиёт ва фаровонлик йўлида минтақавий ва глобал даражада конструктив мулоқотни ривожлантиришга қаратилган изчил ташқи сиёсатининг навбатдаги тасдиғи бўлди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo