icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Чуст туманида замонавий қурилиш материаллари тайёрланмоқда

16.09.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Чуст туманидаги “Мегатон” корхонасининг газ-бетон блоки ишлаб чиқариш мажмуасида бўлди.   

Аҳоли сони ўсиб, урбанизация кенгайиб бораётгани сифатли қурилиш материалларига талабни йилдан йилга оширяпти. Мамлакатимизда қурилиш материаллари тармоғи шунга монанд жадал ривожлантирилмоқда. Замонавий технологиялар олиб келиниб, юқори самарадор маҳсулотлар ўзлаштирилмоқда.

“Наманган” эркин иқтисодий зонасида жойлашган, "Туронбанк" томонидан молиялаштирилган газоблок корхонаси шулардан бири. 40 миллион долларлик ушбу лойиҳа доирасида Хитой, Германия, Дания каби давлатлардан инновацион технологиялар келтириб ўрнатилган. Шу боис, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва самарадорлиги юқори.

Масалан, Германия технологияси энергия тежамкорликни таъминлайди. Бундай газоблокдан қурилган бинони ташқи изоляция қилиш шарт бўлмайди, ичкаридаги иссиқлик ва салқинлик тўрт карра кам йўқотилади. Натижада электр энергияси харажати 45 фоизгача қисқаради.

Ишлаб чиқаришда “Мегатон” корхонасига қарашли “Наманган цемент”нинг 550 маркали цементидан фойдаланилади. Бу орқали қўшилган қиймат занжири яратилган. Корхонада 500 та янги иш ўрни очилган.

Давлатимиз раҳбари бу ердаги иш жараёни, лаборатория ва маҳсулотларни кўздан кечирди. Мутасаддилар маҳсулот сифати, иссиқ ва совуққа чидамлилиги ҳақида маълумот берди.

– Қурилиш саноатимиз замон талабига мослашиб, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқараётгани яхши, – деди давлатимиз раҳбари. –  Бундай инновацион технологияларни импорт улуши юқори бўлган бошқа тармоқларда ҳам қўллаш керак. Шунда бозорда рақобат, харидорларда танлов бўлиб, жойларда иш ўрни кўпаяди. Бунинг учун изланувчан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз.

Мазкур корхонада йилига 600 минг метр куб маҳсулот ишлаб чиқарилади. Бу вилоятда ғиштга бўлган эҳтиёжнинг 28 фоизини қоплаши кутилмоқда.

Лойиҳанинг иккинчи босқичида автоклав газоблок девори, махсус клей, кимёвий қоришма ва сувоқларни маҳаллийлаштириш режалаштирилган.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo