icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Европа ишбилармонларини ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди

24.10.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бельгияга расмий ташрифи доирасида Европанинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказди.

Учрашувда Европа Иттифоқининг кенгайиш бўйича комиссари Марта Кос, “Vandewiele”, “Linde”, “Rhenus Logistics”, “Ahlers Logistics”, “Lasselsberger Group”, “Pietro Fiorentini”, “NextChem”, “Meridiam”, “SUEZ”, “FMO”, “European Investment Bank”, “Commerzbank”, “KfW”, “Textima”, “Chimcomplex”, “Metso” ҳамда бошқа компания ва корпорацияларнинг раҳбарияти иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари тадбирда Европанинг етакчи компаниялари иштирок этаётгани юксак ўзаро ишонч ва узоқ муддатли шерикликка интилишнинг ифодаси эканини алоҳида таъкидлади.

Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги муносабатларда янги даврни бошлаб бериши қайд этилди.

Кейинги етти йилда товар айирбошлаш икки баробар кўпайди, Европа сармояси иштирокидаги қўшма корхоналар сони мингдан ошди. Бу кўрсаткичлар инвесторларнинг Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларга ишончи ортиб бораётганидан далолат беради.

Европалик ҳамкорлар Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилиш ва тубдан ислоҳ қилиш, илғор технологиялар, корпоратив бошқарув стандартларини жорий этиш ҳамда инновацион ишлаб чиқаришни ривожлантиришга кўмаклашаётгани қайд этилди.

Президентимиз инсон капиталини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Ёшларнинг олий таълим олиш имкониятлари сезиларли даражада кенгайтирилди. Янги олий ўқув юртлари ташкил этилди, хорижий университетларнинг филиаллари очилди, европалик ҳамкорлар билан қўшма таълим дастурлари амалга оширилмоқда.

Учрашувда давлатимиз раҳбари ҳамкорликни янада чуқурлаштиришнинг тўртта муҳим йўналишини кўрсатиб ўтди.

Ўзбекистон стратегик хомашё ва минералларни ўзлаштириш ва чуқур қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдан манфаатдор.

“Яшил иқтисодиёт” ва кимё саноати ҳам ҳамкорлик учун истиқболли йўналишлардир. Мамлакатимиз қайта тикланадиган энергетикани фаол жорий этмоқда, энергетика тизимини модернизация қилмоқда. Европалик ҳамкорларга “яшил” энергетика, энергия тежаш ва экологик кимё лойиҳаларида иштирок этиш таклиф қилинди.

Инфратузилма ва логистикани ривожлантириш ҳам устувор аҳамиятга эга экани кўрсатиб ўтилди. Ўзбекистон автомобиль йўллари, темир йўллар ва аэропортларни ўз ичига олган транспорт тармоғини модернизация қилмоқда. Мамлакатимиз транзит йўналишларини ривожлантириш, Европа ва Осиёни боғлайдиган замонавий логистика марказларини барпо этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр.

Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон IT-парклар ва стартап инкубаторларини ривожлантирмоқда ҳамда Европа компаниялари билан сунъий интеллект ва киберхавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик қилишга тайёр.

Давра суҳбати иштирокчилари, ўз навбатида, мамлакатимизда инвестициялар учун яратилган шаффоф ва барқарор шароитларни юқори баҳоладилар ҳамда юртимизда янги қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишда иштирок этишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo