Одри Азуле хонимни Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
30.10.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФармониЎзбекистон Республикаси ва ЮНЕСКО ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янги босқичга олиб чиқиш, хусусан, фан, таълим ва маданият соҳаларида алоқаларни ривожлантиришдаги катта хизматлари, халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданий меросини, миллий қадрият, урф-одат ва анъаналарини жаҳон миқёсида тарғиб этиш, мамлакатимиз томонидан илгари сурилган ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қўшган муносиб ҳиссаси, шунингдек, дунё халқлари орасида маданиятлараро мулоқотни чуқурлаштириш, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш йўлидаги самарали фаолияти учун ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле хоним Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев


