Ўзбекистон ва Финляндия Президентлари биргаликда дарахт экдилар
31.10.2025
Ўзбекистон – Финляндия саммити якунида Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Александр Стубб Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда дарахт экдилар.
Маросим Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга интилишнинг, икки мамлакат ва халқ ўртасидаги дўстлик ҳамда ўзаро англашув мустаҳкамланиб бораётганининг рамзи бўлди.


