Қозоғистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
14.11.2025
“Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари янгради.
Президентлар Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 15 ноябрь куни бўлиб ўтади.


