Ўзбекистон Президенти Ашхободдаги Бетарафлик монументи пойига гул қўйди
12.12.2025
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 декабрь куни Ашхобод шаҳридаги Бетарафлик монументи пойига гул қўйиш маросимида иштирок этди.
Туркманистоннинг инсонпарварлик ғоялари, тинчлик, бунёдкорлик ва эзгулик тамойилларига содиқлигини ифодаловчи Бетарафлик ва “Бетарафликнинг 30 йиллиги” ёдгорликларини ўз ичига олган мажмуа ҳамда унга туташ ландшафтли боғ Туркманистон доимий бетарафлигининг 30 йиллиги ва “Халқаро тинчлик ва ишонч йили”ни нишонлашга тайёргарлик доирасида қайта қурилди ва тантанали равишда очилди.
Президентимиз бошқа хорижий делегациялар раҳбарлари билан бирга монумент пойига гул қўйди.


