icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Қаҳрамони Абдураим Ҳамидов вафоти муносабати билан ҳамдардлик

13.12.2025

Бутун ҳаёти ва меҳнат фаолиятини қишлоқ хўжалиги соҳаси тараққиётига бағишлаган таниқли фермер, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдураим Ҳамидов шу йил 10 декабрь куни 82 ёшида вафот этди.

А.Ҳамидов 1943 йил 20 октябрда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилди. Меҳнат фаолиятини 1960 йилда  тумандаги “Ўзбекистон” жамоа хўжалигида механизаторликдан бошлади. Кейинчалик ширкат хўжалиги пудратчиси сифатида меҳнат қилди. 2007 йилда “Шаҳанд ҳумо қуши” фермер хўжалигини ташкил этиб, кўп йиллар давомида фидойилик билан фаолият юритди.

А.Ҳамидов қарийб 60 йиллик иш фаолияти мобайнида ўзини деҳқончилик илмини чуқур биладиган ҳақиқий миришкор, замонавий агротехнологияларни пухта эгаллаган, пахтачиликда ўз мактабини яратган фидойи фермер, меҳнатсевар, самимий ва эл-юртига садоқатли инсон сифатида намоён этиб, мамлакатимизда аграр соҳада кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, фермерлик ҳаракати ривожини янги босқичга кўтаришга муносиб ҳисса қўшди.

У Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши депутати сифатида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларида алоҳида фаоллик кўрсатди.

Абдураим Ҳамидовнинг узоқ йиллик самарали меҳнати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони, “Меҳнат шуҳрати” ордени ва Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотланган эди.

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасининг таниқли намояндаси, жонкуяр устоз, самимий ва камтарин инсон Абдураим Ҳамидовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

 

Ш.Мирзиёев, Т.Норбоева, Н.Исмоилов,

А.Арипов, С.Турдиев, Ш.Абдураззоқов

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo