icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Япония халқаро ҳамкорлик банки билан шерикликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

19.12.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Токиога расмий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) бошқарувчиси Нобумицу Хаясини қабул қилди.

Мазкур етакчи молиявий институт билан стратегик шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Кейинги йилларда банк билан ҳамкорликдаги ижобий суръат мамнуният билан қайд этилди. Лойиҳаларнинг умумий портфели 5 миллиард доллардан ошган ҳамда нефть-кимё, энергетика, телекоммуникациялар, инфратузилма, енгил саноат ва бошқа соҳаларни қамраб олган.

Энергетика, транспорт, АT инфратузилмасини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш ва бошқа устувор йўналишларда умумий қиймати 10 миллиард доллардан зиёд янги лойиҳаларни сифатли тайёрлаш ҳамда бошланганларининг натижадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ижтимоий соҳада давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга ҳамда хусусий секторни ривожлантиришга инвестицияларни кенгайтириш муҳим экани таъкидланди.

Ўз навбатида, бошқарувчи Нобумицу Хаяси шериклик натижаларини юқори баҳолади ва Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашини билдирди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo