icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президентимиз Олмазор туманидаги замонавий клиникани бориб кўрди

23.01.2026

Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги “Sinomed” кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолияти билан танишди.

Давлатимиз раҳбари ўтган йили 10 ноябрь куни тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда тиббий хизматларнинг 30 фоизи хусусий сектор томонидан кўрсатилаётганини, келгусида тиббиётда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва қўшимча шароитлар яратиш давом эттирилишини айтган эди.

Айни мақсадларга мувофиқ, юртимизда кўп тармоқли тиббиёт марказларининг фаолиятига кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

Олмазор туманида жойлашган “Sinomed” кўп тармоқли тиббиёт маркази бугунги кунда долзарб бўлган барча йўналишларда, жумладан, туғуруқ, педиатрия, хирургия, травматология, ортопедия, эндокринология ва бошқа йўналишларда фаолият юритиб келмоқда. Марказ 30 миллион доллар эвазига барпо этилган бўлиб, ундаги ускуналар Буюк Британия, Италия, Япония ва Германия давлатларидан олиб келинган.

Клиникада диагностика ҳамда стационар бўлимлари мавжуд. Марказ йилига тўрт ярим минг нафар беморни қабул қилиш қувватига эга. Бу ерда 300 дан зиёд иш ўринлари яратилган бўлиб, 80 нафардан ортиқ шифокор фаолият юритмоқда. Улардан 60 нафари хорижда, хусусан, Жанубий Корея, Германия, Туркия, Ҳиндистон, Япония, Америка каби давлатларда малака оширган шифокорлардир. Шу билан бирга, клиникада хорижлик мутахассислар ҳам фаолият юритмоқда.

Мазкур марказ таркибида Тошкент шаҳрида биринчи хусусий туғуруқ мажмуаси ишга туширилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 30 нафар аёлга хизмат кўрсата олади. Келгусида ўринлар сонини янада кўпайтириш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Болаларни эмлаш, профилактик кўриклар ҳам шу ерда ўтказилади.

Клиникада колл-марказлар, махсус патронаж жамоалари ташкил қилинган. Беморларнинг уйига чиққан ҳолда кўрикдан ўтказиш имкониятлари ҳам мавжуд.

Бундан ташқари, республикадаги энг катта хусусий вакцинация маркази, хусусий сектордаги ягона стерилизация маркази ҳам ташкил этилган.

Давлатимиз раҳбари кўп тармоқли тиббиёт марказида кўрсатилаётган хизматлар, беморлар учун яратилган имкониятлар, жумладан, амбулатор шароитда даволаш хоналари билан танишди.

Шу билан бирга, оналик ва болалик йўналишида ҳомиладорлик давридан туғруққача, туғруқ ва ундан кейинги давр учун кўрсатиладиган комплекс хизматлар ҳақида ахборот берилди.

– Туғуруқ хизмати, айниқса, туғуруққача кузатув энг муҳим масалалардан бири. Айниқса, биринчи фарзандни дунёга келтириш она учун стресс бўлмаслиги керак. Шунга қадар аёл мунтазам кузатувда бўлса, вақтида даволаниб борса, унда ўзини авайлаш, соғлом оналик, соғлом болалик борасида тушунча пайдо бўлади, – деди Президентимиз.

Давлатимиз раҳбари кўп тармоқли марказда ташкил этилган болалар майдончасида ўйнаётган жажжи болажонлар билан суҳбатлашди.

– Энг катта ютуғимиз, сизлар каби шифокорлар ўзлари олган билимларни юртимизда қўллаётганидир. Шу ўринда айтиш лозимки, хусусий тиббиётни жорий қилиш билан бирга рақобатни ҳам унутмаслик керак. Рақобат бўлсагина, одамларда танлов бўлади. Хусусий даволаниш марказлари кўпайса, аҳоли даволаниш учун берган пулига яраша сифатли хизматга эришади, – деди давлатимиз раҳбари клиника жамоаси билан суҳбатда.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo