icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти АҚШ билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

18.02.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга амалий ташрифи доирасидаги ишбилармонлик учрашувларининг навбатдагиси АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан бўлди.

Қўшма лойиҳалар доирасида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросимининг амалий натижалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатлари, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида барқарор суръатда ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Ўзаро савдони кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишдаги муваффақиятлар мамнуният билан қайд этилди. Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард доллардан ошди.

Мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини якунига етказишга оид масалаларда амалий ҳамкорликни кучайтириш ва АҚШ томонидан ушбу жараёнларни янада қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Маҳсулотларни барқарор етказиб бериш, техник тартибга солиш ва рақамли савдога оид минтақавий ёндашувларни ишлаб чиқиш мақсадида Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги Савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим (TIFA) доирасида ҳамкорликни фаоллаштириш таклифи билдирилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти АҚШ савдо вакили Жеймисон Грирни жорий йилнинг июнь ойида бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишга таклиф қилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo