icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Нефть ва газ тармоғига доир топшириқлар ижросининг бориши кўриб чиқилди

23.02.2026

Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича берилган топшириқлар ижроси билан танишди.

Жорий йил 30 январь куни бўлиб ўтган тақдимотда компания фаолиятида операцион самарадорликни ошириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш, геология-қидирув ишларини кенгайтириб, захираларни кўпайтириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилган эди.

Бугун давлатимиз раҳбарига бу борадаги ишларнинг бориши ҳақида ахборот берилди.

Аввало, компания фаолиятида харажатларни мақбуллаштириш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, марказий аппаратнинг ташкилий тузилмаси қайта кўриб чиқилиб, оптималлаштирилмоқда. Ишлаб чиқариш хизматлари, товар ва материаллар нархлари ва пудрат ишлари бўйича нархларни қайта кўриб чиқиш, кредит портфелини тартибга солиш бошланди. Соҳага оид бўлмаган активлар тасарруфдан чиқарилмоқда.

Шу билан бирга, дебитор қарздорликни қисқартириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилгани қайд этилди.

Геология-қидирув ишларини кенгайтириш ва углеводород захираларини кўпайтириш бўйича олиб борилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди. Жумладан, 2026-2027 йилларда қатор ҳудудларда янги майдонларда қидирув ишларини кучайтириш, 3D сейсмик-қидирув ҳажмларини кенгайтириш ҳамда қудуқларни қурилиш билан якунлаш режалари белгилангани айтилди. Шунингдек, жорий йил январь-февраль ойларида иккита янги газ конденсат кони очилгани ҳақида маълумот берилди.

Компанияни стратегик ривожлантириш доирасида форензик аудит ўтказиш, харидлар жараёнларини такомиллаштириш, ESG тамойилларини жорий этиш ҳамда ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш ишлари тезлаштирилади.

Давлатимиз раҳбари белгиланган вазифалар ва режалаштирилган барча тадбирлар ижросини аниқ ҳисоб-китоб, қатъий интизом ҳамда шахсий жавобгарлик асосида таъминлашни давом эттириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo