Вижайварги Сатиш Рамешчандрани Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
05.03.2026
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФармониМамлакатимиз фармацевтика соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини сифатли дори-дармон ҳамда тиббиёт воситалари билан таъминлаш, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси, илғор инновациялар ва илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги катта хизматлари учун Тошкент шаҳридаги «Serena pharma» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Вижайварги Сатиш Рамешчандра Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев


