icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Қишлоқ ва сув хўжалиги учун муҳандис кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди

10.03.2026

Президент Шавкат Мирзиёев 10 март куни қишлоқ ва сув хўжалиги учун муҳандис кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Кўп соҳаларда илм реал ҳаётдан узоқлашиб кетгани, қишлоқ ва сув хўжалигида ҳам айрим йирик лойиҳаларни амалга оширишда илмий асослаш ва экспертизага етарлича эътибор қаратилмаётгани, олимлар ва тадқиқотчиларнинг салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмаётгани қайд этилди. Натижада баъзи лойиҳалар кутилган самарани бермаётгани таъкидланди.

Ҳозирги кунда “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети 11 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда, 7 та факультет, 37 та кафедра ва 38 та таълим йўналиши фаолият юритмоқда. Битирувчиларнинг бандлик даражаси 93 фоизни ташкил этади. Университетда хорижлик талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг сони ҳам изчил ошиб бормоқда.

Шу билан бирга, муҳандис кадрларни тайёрлашда назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсадида дуал таълим тизимини кенг жорий этиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Таклиф этилган янги тизимга кўра, талабалар 4 кун назарий билим олади, 2 кун ишлаб чиқариш корхоналарида ҳақ тўланадиган амалиёт ўтайди. Жумладан, сув хўжалиги йўналишида сувни тежаш ва суғоришни самарали ташкил этиш, гидротехника ва гидроэнергетика соҳасида каналларни бетонлаш, смета тузиш ва кичик гидроэлектр станциялар қурилишида иштирок этиш, қишлоқ хўжалигини механизациялаш йўналишида техникаларни тайёрлаш ва ҳосилни йиғиштириш ишларида қатнашиш имконияти яратилади.

Мамлакатимиз сув ресурсларининг катта қисми трансчегаравий манбаларга боғлиқлиги кўрсатиб ўтилди. Шу боис, сув ресурслари соҳасида дипломат кадрларни тайёрлаш муҳим стратегик вазифалардан бири экани таъкидланди.

Университетда ташкил этилган “Халқаро сув дипломатияси” магистратура дастурини кенгайтириш ва давлат гранти асосидаги қабул ўринларини кўпайтириш таклифи маъқулланди. Бу дастур орқали қўшни давлатлар учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш кўзда тутилган.

Тақдимотда университетнинг илмий-инновацион салоҳиятини кучайтиришга қаратилган янги ташаббуслар ҳам маълум қилинди. Хусусан, дронлардан фойдаланиб, экин майдонларини мониторинг қилиш, ҳосилдорликни прогнозлаштириш, зараркунандаларга қарши курашиш каби хизматларни, космик мониторинг маълумотлари асосида илмий тавсиялар ишлаб чиқишни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Шу мақсадда университетда дронларни бошқаришга ўқитиш курслари жорий этилади, космик тадқиқотлар ва сунъий йўлдошлар лабораторияси, комплекс илмий-тадқиқот лабораториялари ташкил этилади.

Бундан ташқари, университетда рақамли бошқарув ва KPI тизимларини жорий этиш, таълимнинг узлуксиз “мактаб – техникум – университет – ишлаб чиқариш” занжири асосида кадрлар тайёрлаш тизимини шакллантириш бўйича режалар ҳам маълум қилинди.

Тақдимот якунида давлатимиз раҳбари қишлоқ ва сув хўжалиги соҳалари учун муҳандис кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда илғор технологияларни кенг жорий этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo