icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Янги Тошкентдаги “Буюк Ипак йўли” лойиҳаси тақдимот қилинди

24.03.2026

Президент Шавкат Мирзиёевга Янги Тошкент шаҳри ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилган “Буюк Ипак йўли” лойиҳаси тақдимот қилинди.

Маълумки, Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш доирасида биринчи босқичда 6 минг гектар ҳудудда қурилиш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган. Ушбу босқич якунида 600 минг аҳоли учун замонавий инфратузилма яратилади. Лойиҳа тўлиқ рўёбга чиқарилганда эса Янги Тошкент 2 миллион нафар аҳоли яшайдиган замонавий мегаполисга айланади.

Майдони 32 гектар бўлган “Буюк Ипак йўли” мажмуаси Янги Тошкентнинг муҳим жамоат ва маданий маконларидан бири бўлиши режалаштирилган. Бу ерда турар жойлар, тижорат бинолари, меҳмонхоналар, маданият ва таълим марказлари, шунингдек, бошқа замонавий инфратузилма объектлари қурилади.

Концепцияга кўра, мажмуа ҳудудида Буюк Ипак йўли билан боғлиқ турли цивилизацияларга бағишланган мавзули маҳаллалар ташкил этилади. Ҳар бир ҳудуд Буюк Ипак йўли бўйида жойлашган мамлакатларни ифодалайди.

Тақдимотда Ўзбекистон маҳалласига алоҳида эътибор қаратилди. Бу ерда ҳар бир бино, ҳар бир кўча ва майдон орқали халқимизнинг тарихи, маданияти ва қадриятларини акс эттириш зарурлиги қайд этилди.

Мамлакатимизнинг бой тарихий меросини янада кенг намоён этиш, аждодларимизнинг илм-фан, маданият ва меъморчилик соҳаларидаги ютуқларини ёш авлодга етказиш, шунингдек, халқаро туризм салоҳиятини оширишга қаратилган бир қатор музейларни реновация қилиш режалари ҳам кўриб чиқилди.

Жумладан, Имом Мотуридий зиёратгоҳида музей ташкил этиш, унда “Янги Ўзбекистонда Имом Мотуридий меросига эътибор”, “Имом Мотуридий ҳаёти” каби мавзули заллар ва мотуридийлик таълимотига бағишланган бўлимлар жойлаштириш режалаштирилган. Шунингдек, “Баҳоуддин Нақшбанд” илмий-инновацион музейи фаолиятини мазмунан бойитиш, айниқса, “Етти пир” залида улуғ алломалар ҳаёти ва меросини замонавий шаклда кенг ёритиш бўйича таклифлар билдирилди.

Бундан ташқари, Темурийлар тарихи давлат музейини замонавий музейшунослик ва дизайн ечимлари асосида реновация қилиш режаси ҳақида ҳам ахборот берилди. Унда экспозиция залларини қайта шакллантириш ва ташриф буюрувчиларга юқори даражадаги визуал ва маърифий тажрибани таклиф этиш кўзда тутилган. Ҳар бир зал алоҳида тарихий давр ва мавзуга бағишланади.

Тақдимот қилинган лойиҳаларнинг умумий мақсади миллий тарихимизни илмий асосда чуқур ёритиш, замонавий маданий инфратузилмани шакллантириш ва мамлакатимизга келувчи меҳмонлар учун жозибадор туризм маконларини яратишдан иборат.

Лойиҳалар давлатимиз раҳбари томонидан маъқулланди, уларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo