icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Музокаралар натижалари битимлар билан мустаҳкамланди

26.03.2026

Ўзбекистон – Тожикистон Олий давлатлараро кенгашининг биринчи йиғилишидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини кенгайтириш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.

Бундан ташқари, ҳукуматлар, вазирликлар ва идоралар даражасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар тўплами, жумладан:

– Товар айирбошлашни ошириш дастури;

– Саноат кооперацияси дастури;

– Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштириш электрон тизимларини ўзаро қўллаш тўғрисида битим;

– Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Чегараолди ҳудудларда радиочастоталарни ўзлаштиришни мувофиқлаштириш тўғрисида битим;

– “Ўзбекистон – Тожикистон инвестиция компанияси”ни ташкил этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;

– “Е-Permit” ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Фанлар академиялари ўртасидаги илмий ҳамкорлик тўғрисида битим;

– 2026-2028 йилларда саноат ва инновациялар соҳасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш режаси;

– 2026-2028 йилларда тоғ-кон саноати ва янги технологиялар соҳасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш режаси;

– 2026-2027 йилларда маданият соҳасида ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси;

– 2026-2028 йилларда туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”;

– 2026-2028 йилларда агросаноат мажмуида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”;

– инновация, давлат хизмати, молия, таълим ва суд қарорларини мажбурий ижро этиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo