icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Нефть-газ тармоғидаги ишлар ҳолати кўриб чиқилди

14.04.2026

Президент Шавкат Мирзиёевга нефть-газ тармоғида барқарор ишлаб чиқариш кўрсаткичларини таъминлаш ва молиявий-иқтисодий самарадорликни ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳисобот берилди.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти тизимида жорий йилнинг биринчи чораги якунлари, иккинчи чоракдаги асосий вазифалар, ишлаб чиқариш ҳамда молиявий кўрсаткичлар динамикаси кўриб чиқилди.

Тармоқда қазиб чиқариш ҳажмларини барқарорлаштириш, мавжуд йўқотишларни қоплаш, қудуқларни ишга тушириш, таъмирлаш ва технологик тадбирлар изчиллик билан олиб борилмоқда. Шу билан бирга, харажатларни мақбуллаштириш, дебитор қарздорликни қисқартириш, ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда айрим йўналишларда бозор механизмларини такомиллаштириш бўйича ишланмоқда.

Қудуқлар самарадорлигини ошириш ва қазиб чиқаришга замонавий технологияларни жорий қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада халқаро компаниялар билан ҳамкорликда бир қатор технологик ечимлар ўрганилаётгани ва уларни босқичма-босқич амалиётга киритиш кўзда тутилаётгани таъкидланди.

Геология-қидирув ишларини кенгайтириш, янги истиқболли майдонларни аниқлаш ва уларни ўзлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам ахборот берилди.

Жумладан, 2D ва 3D сейсмик-қидирув тадқиқотлари кўламини ошириш, янги майдонларда бурғилаш ишларини бошлаш, бурғилаш дастурларини халқаро талаблар асосида ташкил этиш, шунингдек, супервайзинг, геологик-гидродинамик моделлаштириш ва лойиҳалаштириш жараёнларини янада такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда. Қайд этилганидек, жорий йилда бир қатор янги майдонларда иш бошланган бўлиб, навбатдаги босқичларда бу ишлар янада кенгайтирилади.

Ўрта муддатли дастурлар доирасида қийин ўзлаштириладиган захираларда ишлаш, чуқур ва мураккаб қудуқларни бурғилашда илғор хорижий тажрибани жалб этиш муҳимлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари нефть-газ тармоғида ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш, мавжуд қувватлардан унумли фойдаланиш, геология-қидирув, бурғилаш ва таъмирлаш ишларини тизимли асосда ташкил этиш, молиявий интизомни мустаҳкамлаш юзасидан тегишли топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo