icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Давлатимиз раҳбари Фарғонадаги IT-парк билан танишди

28.04.2026

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги IT-парк мажмуасида яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Мазкур мажмуа давлатимиз раҳбарининг 2024 йил август ойидаги ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида барпо этилган. 150 миллиард сўм бюджет маблағлари ҳисобига қурилган объект бир вақтнинг ўзида 200 нафаргача фойдаланувчини қамраб олади. Йилига 3 мингдан ортиқ ёшларни ўқитиш, уларни амалий лойиҳаларга жалб этиш ва АТ хизматлари кўрсатиш имконияти яратилган.

Марказда фрилансерлар ва дастурчилар учун замонавий коворкинг муҳити, резидент компаниялар учун тўлиқ жиҳозланган офислар ташкил этилган. Бу ерда таълим, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнлари ўзаро боғланган ҳолда йўлга қўйилган. Яратилган инфратузилма ёшларнинг ўзини ўзи банд қилиш имкониятларини кенгайтириб, барқарор даромад топишига хизмат қилади.

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда Фарғона вилоятида АТ хизматлари ҳажми 4 баробарга ўсиб, экспорт 23 миллион доллардан ошган. Ҳозирги кунда вилоятда “IT-Park” резидентлари сони 139 тага етган. 2025 йилда 22,7 миллион долларлик ахборот технологиялари хизматлари экспорт қилинган.

Янги парк доирасида резидентлар сонини 200 нафарга етказиш, 700 та янги иш ўрни яратиш, хизматлар ҳажмини ошириш ҳамда 30 миллион долларлик экспортга эришиш мақсад қилинган.

Келгусида мазкур мажмуада сунъий интеллект технологиялари хабини ташкил этиш, бошқарув тизимларини рақамлаштиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Шунингдек, сунъий интеллект, дастурлаш, график дизайн, компьютер саводхонлиги ва инглиз тили бўйича замонавий ўқув курслари йўлга қўйилади. Стартаплар учун венчур молиялаштириш, грантлар ва акселерация дастурлари жорий этилади.

Президентимиз парк резидентлари ва ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган ёшлар билан мулоқот қилди. Улар томонидан илгари сурилган ташаббус ва ғоялар қўллаб-қувватланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo