Ўзбекистон Президенти ва Чехия Бош вазири биргаликда дарахт экдилар
30.04.2026
Ўзбекистон – Чехия олий даражадаги музокараларининг якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабиш Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда дарахт экдилар.
Маросим икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашув мустаҳкамланиб бораётгани, Ўзбекистон – Чехия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришда янги босқич бошланганининг рамзи бўлди.


