Ўзбекистон Президенти Туркистонга келди
15.05.2026
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркистон шаҳрига келди.
“Ҳазрат Султон” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин, Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кушеров ва бошқа расмийлар кутиб олдилар.
Бугун давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.
Саммитда қатнашувчи делегациялар раҳбарлари Туркистон шаҳридаги тарихий ёдгорликлар ва маданий объектлар билан танишиши ҳам режалаштирилган.


