icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Автомобилсозлик саноатини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланди

19.05.2026

Президент Шавкат Мирзиёев автомобилсозлик саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва тармоқ рақобатбардошлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Мамлакатимизда автомобилсозлик соҳаси ривожига катта эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Бу тармоқ юқори қўшилган қиймат, саноат кооперацияси, минглаб иш ўринлари ва экспорт имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон автомобилсозлик саноати рақобат ва истеъмолчи манфаатига йўналтирилган мутлақо янги босқичга кўтарилди. Ўн йил аввал автомобиль бозори деганда битта ишлаб чиқарувчи ва узоқ навбатлар тушунилган бўлса, бугунги кунда “Chevrolet”, “BYD”, “KIA” ва “Hyundai” каби йирик брендлар билан ҳамкорликда 5 та автомобиль заводи фаолият юритмоқда. 

Энг муҳими, бу ўзгаришларни аҳоли бевосита ҳис қилмоқда. Бозорда танлов кенгайди, узоқ навбатлар барҳам топди. Жорий йилда автомобиль савдосига 20 та банк жалб қилиниб, автомобилларнинг 95 фоизи бўлиб-бўлиб тўлаш ва қулай кредит тизими орқали сотилди.

Айни пайтда қўшни давлатлар учун ҳам автомобиль ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш ривожланмоқда. Соҳа атрофида янги кооперация занжирлари шаклланиб, 10 мингдан ортиқ ёшлар замонавий технологиялар асосида ишламоқда. 300 дан зиёд корхона “Chevrolet”, 40 га яқин корхона “KIA” ва “BYD” учун бутловчи қисмлар етказиб бермоқда.

Тақдимотда автомобилсозликда ишлаб чиқариш ҳажмини ва банд бўлганлар сонини 1 миллионтага етказиш масалалари кўриб чиқилди.

Енгил ва тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш ҳамда йиғиш бўйича кўплаб лойиҳа таклифлари келиб тушаётгани Ўзбекистонда қулай инвестиция муҳити ва юқори даромадли бозор шаклланаётганини кўрсатади. Шу билан бирга, ҳар бир лойиҳа бозор талаби ва иқтисодий самара асосида баҳоланиши, асосий эътибор ташқи бозорларда рақобатбардош бўлишга қаратилиши зарурлиги таъкидланди.

Тақдимотда “Volkswagen” автомобилларини ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳақида ахборот берилди. Режага кўра, биринчи босқичда Тошкент шаҳрида йирик узелли ишлаб чиқаришни бошлаш кўзда тутилган. Кейинги босқичда Ангрен эркин иқтисодий зонаси ҳудудида тўлиқ циклда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва экспорт бозорларига чиқиш режалаштирилган.

Бугунги глобал вазият автомобилсозлик соҳасига сезиларли таъсир кўрсатаётгани қайд этилди. Шу боис, технологик мустақилликни таъминлаш, инновацияларни жорий этиш ва экспорт ҳамда логистика чекловларига камроқ боғлиқ бўлган рақобатбардош миллий маҳсулотлар яратиш вақти келгани таъкидланди.

Бу борада Андижон ва Жиззахда замонавий муҳандислик мактаблари очилгани, ёш тадқиқотчилар ва муҳандислар шаклланаётгани, умуман, маҳаллий маҳсулотларни кенгайтириш ва якуний маҳсулот яратиш учун зарур интеллектуал салоҳият мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу мақсадда “Ўзавтосаноат” АЖ тизимида Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолияти ривожлантирилиши белгиланди.

Соҳадаги яна бир катта имконият – эҳтиёт қисмлар бозори экани таъкидланди. Шу муносабат билан эҳтиёт қисмлар бозорини тартибга солиш, маҳаллий маҳсулотлар улушини ошириш, сертификатлаш тизимини такомиллаштириш ва замонавий синов лабораторияларини ташкил этиш зарурлиги қайд этилди. 2026 йил якунига қадар халқаро консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда Автомобиль эҳтиёт қисмлар бозорини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш вазифаси қўйилди.

Президентимиз автомобилсозлик саноати мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоқларидан бири эканини таъкидлаб, соҳада рақобатни кучайтириш, маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, миллий муҳандислик мактабини ривожлантириш юзасидан аниқ топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo