28.05.2026
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФармониЯнги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, аждодлар хотирасига муносиб эҳтиром кўрсатиш мақсадида ўзининг ёрқин истеъдоди, кўп йиллик самарали ижодий фаолияти билан келажак авлодлар учун бебаҳо мерос қолдирган, Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимизнинг маърифий-бадиий тафаккури ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, юртимизда маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшган, жамиятимизда эзгулик ва меҳр-оқибат, ватанпарварлик ва бағрикенглик тамойилларини қарор топтириш йўлида унутилмас хизмат қилиб, сермазмун ҳаёти ва юксак инсоний фазилатлари билан эл-юрт хотирасидан чуқур жой эгаллаган қуйидаги марҳум ижодкорлар мукофотлансин:
«Буюк хизматлари учун» ордени билан
Аббосов Шуҳрат Солихович - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, кинорежиссёр
Аъзамов Ғани - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
Ёқубов Одил - Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси
Садриева Зайнаб - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса
Умаров Ҳамза - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
Юнусов Обиджон - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан
Ҳошимов Ўткир - Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
Зуннунова Саида - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира ва ёзувчи
Ҳамидова Манзура - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса
Ҳотамов Орифхон - Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Алихўжаев Ўлмас - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
Болтаева Икрома - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса
Ёқубова Марям - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса
Зокиров Жамшид Каримович - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актёр
Нурматов Ҳожиакбар - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
Отахонов Очилхон - Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи
Раҳматов Диас Ниғматович - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актёр
Ризаева Юлдуз - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актриса
Саиджонов Ўлмас - Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи
Тожиев Тўлқин Жўраевич - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
«Дўстлик» ордени билан
Ғоипов Даврон - эстрада хонандаси
Мамадалиев Расулқори - хонанда ва созанда
Ртвеладзе Эдуард Васильевич - академик, археолог ва санъатшунос олим
Садуллаев Санжар Лутфуллаевич - дубляж актёри
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев


