Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга келди
29.05.2026
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остона шаҳрига келди.
Пойтахт аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси кузатувчи давлат раҳбари мақомида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.


