icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти АҚШнинг етакчи молиявий институтлари билан инвестициявий ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берди

16.06.2026

Тошкент халқаро инвестиция форуми тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Эксимбанки президенти ва раиси Жон Йованович ҳамда Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Бэн Блэк билан учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмонлар давлатимиз раҳбарига АҚШ Президенти Дональд Трампнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Музокаралар давомида мазкур институтларнинг Ўзбекистонда инфратузилмани ривожлантириш, муҳим минералларни ўзлаштириш, энергетика, сунъий интеллектни жорий этиш ҳамда рақамлаштириш каби юқори технологияли стратегик лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этиши билан боғлиқ масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

АҚШ Эксимбанки билан ҳамкорлик йўналишида энергетика тармоғини модернизация қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан келишувга эришилди. Маҳаллий тадбиркорларнинг устувор соҳалардаги ташаббуслари учун экспорт кредитларини тақдим этишни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

“DFC” корпорациясининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, энергетика тармоғи ва инфратузилмани модернизация қилишга қаратилган қўшма инвестиция платформасини ишга тушириш бўйича ташаббуслари қўллаб-қувватланди.

Тошкентда янги халқаро аэропортни қуриш, Фарғона вилоятида замонавий тиббиёт мажмуасини ташкил этиш, рақамли банкни ишга тушириш, дата-марказлар ва қуруқ портларни барпо қилиш каби йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишнинг амалий босқичига ўтиш зарурлиги таъкидланди.

Учрашув якунида муҳокама қилинган инвестициявий ва технологик лойиҳаларни илгари суриш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo