icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
АҚШ компаниялари билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди

16.06.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми арафасида АҚШнинг етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди.

Учрашувда АҚШ Эксимбанки президенти ва раиси Жон Йованович, Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Бэн Блэк, АҚШ – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ҳамда “Air Products”, “Cove Capital”, “Templeton Global Investments”, “Boeing”, “77 Construction”, “BlackRock”, “FLS”, “Visa”, “JP Morgan”, “Meta”, “GULF” корпорациялари раҳбарлари ва яна бир қатор компаниялар вакиллари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари мазкур учрашув охирги йилларда вужудга келган яхши анъананинг давоми, АҚШ ишбилармонларининг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришга қизиқиши ортиб бораётганининг тасдиғи эканини мамнуният билан қайд этди.

Иқтисодий ҳамкорлик Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликнинг асосий таянч нуқталаридан бири экани алоҳида таъкидланди.

Мамлакатимиз етакчиси икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган бир қатор долзарб йўналишларни белгилаб берди.

Муҳим минералларни ўзлаштириш ва қайта ишлаш, энергетика, металлургия, молия, сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва бошқа кўплаб соҳаларда аниқ лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

АҚШнинг йирик компаниялари раҳбарлари инвесторлар самарали фаолият юритишига яратилган қулай шароитлар учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдириб, ўзларининг аниқ таклиф ва режаларини баён этдилар.

Давра суҳбати якунида АҚШнинг етакчи компаниялари билан икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo