icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Малайзия Бош вазири билан учрашув ўтказди

16.06.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда тўхтаб ўтган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан учрашув ўтказди.

Самимий мулоқотда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, уларни амалий мазмун билан бойитиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Олий даражадаги ўзаро ташрифлар натижасида мамлакатларимиз ҳамкорлиги мутлақо янги босқичга кўтарилди. Хусусан, йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 15 фоизга ўсди, қўшма корхоналар сони эса 50 тага етди. Турли даражаларда фаол мулоқотлар давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбари айни кунларда Ўзбекистонда бўлиб турган Малайзиянинг “Petronas” корпорацияси делегацияси билан музокараларнинг аҳамиятига тўхталиб, иқтисодиётнинг турли тармоқларида стратегик лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш зарурлигини қайд этди.

Жумладан, нефть-кимё, юқори технологиялар, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, фармацевтика ва бошқа устувор соҳалардаги лойиҳаларни илгари суришга эътибор қаратилди.

Мулоқот давомида ислом молияси, ҳудудлараро алоқалар, зиёрат туризми, тўғридан-тўғри авиақатновлар сонини ошириш ҳамда маданият алмашинувлари йўналишларидаги ҳамкорлик истиқболларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимни Ўзбекистонга алоҳида ташриф билан келишга таклиф қилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo