Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Германия Федерал Президенти Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экдилар
17.06.2026
Олий даражадаги Ўзбекистон – Германия музокаралари якунида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Франк-Вальтер Штайнмайер дарахт экиш маросимида иштирок этдилар.
Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонида экилган дарахт Ўзбекистон ва Германия халқлари ўртасида мустаҳкамланиб бораётган дўстлик, ишонч ва ўзаро англашув ришталарининг рамзига айланиб, икки томонлама муносабатлар тарихида янги босқич бошланганининг тимсоли бўлади.


