icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти ЕТТБ билан кенг кўламли шерикликнинг устувор йўналишларини белгилади

18.06.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 июнь куни Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. 

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Янги Ўзбекистонда ислоҳотлар дастурини амалга ошириш доирасида амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенг кўламли шерикликни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Ушбу етакчи кўп томонлама молиявий институт билан стратегик шериклик бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам юқори даражада экани катта мамнуният билан қайд этилди.

Бугун Ўзбекистон ЕТТБнинг минтақадаги энг йирик ҳамкори ҳисобланади. Устувор йўналишлардаги лойиҳаларнинг умумий портфели 7 миллиард доллардан ошди. Инвестицияларнинг катта қисми хусусий секторни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Экологик транспортни ривожлантириш, темир йўл инфратузилмасини рақамлаштириш, тадбиркорлик, ипотека бозори ва мамлакат стартаплар экотизимини қўллаб-қувватлаш соҳаларида янги келишувлар имзолангани мамнуният билан қайд этилди.

Жорий йилда кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш кўламини кенгайтириш, жумладан, экспортни молиялаштириш, аёллар ва ёшларни бизнес юритишга ўқитиш дастурларини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш ҳамда банк-молия секторини трансформация қилиш жараёнларида иштирок этиш ва бошқа йўналишлар устувор этиб белгиланди.

Таълим, соғлиқни сақлаш ва транспорт инфратузилмаси соҳаларида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини илгари суриш бўйича режалар қўллаб-қувватланди.

Лойиҳаларни тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш ҳамда уларни амалга ошириш самарадорлигини яхшилаш мақсадида Европа тикланиш ва тараққиёт банки экспертларини жалб этишдан манфаатдорлик билдирилди.

Хорижий инвесторлар кенгашининг бўлажак тўртинчи йиғилиши кун тартиби ҳам кўриб чиқилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo