icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Маҳалла тизимини рақамлаштириш ва илмий асосда ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди

22.06.2026

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллалар фаолиятини рақамлаштириш ва Маҳаллани ривожлантириш миллий институтини ташкил этиш юзасидан тақдимот билан танишди.

Мамлакатимизда жорий йил “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилингани муносабати билан аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, маҳаллалар инфратузилмаси ва ижтимоий муҳитини яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада йил якунига қадар 1 миллион аҳолини доимий иш билан таъминлаш, 181 минг оилани камбағалликдан чиқариш, камбағалликдан холи маҳаллалар сонини 2,5 баробар ошириб, 3,5 мингтага етказиш, ишсизлик ва камбағаллик даражасини 4,5 фоизгача тушириш мақсад қилинган.

Йил бошида инфратузилма, аҳоли турмуш даражаси, бизнес фаоллик ва молиявий имкониятлари чекланган 37 та “оғир” туман ҳамда 915 та “оғир” маҳалла билан ишлаш бўйича янги тизим яратилган эди. Бунинг учун барча зарур маблағлар ажратилди.

Хусусан, республика бюджетидан “оғир” туман ва маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш учун 12 триллион сўм йўналтирилди. Бунга қўшимча равишда ҳар бир шундай туманга 50 миллиард сўмдан, ҳар бир маҳаллага 2 миллиард сўмдан маблағ берилди. Вилоят ҳокимликлари томонидан ҳам мазкур 37 та туманнинг ҳар бирига 10 миллиард сўмдан, 915 та маҳалланинг ҳар бирига эса 1 миллиард сўмдан маблағ ажратилди.

Натижада туман ҳокимликлари ва маҳаллий кенгашлар “оғир” туман ва маҳаллалар учун қўшимча яна 4 триллион сўм маблағга эга бўлди.

Тақдимотда маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш учун Республика маҳалла жамғармасига яна 200 миллиард сўм ажратилгани маълум қилинди. Шунингдек, маҳаллалар учун 300 миллиард сўмдан зиёд қўшимча доимий даромад манбалари яратилмоқда.

Жумладан, маҳалла ҳудудида санитария ва ноқонуний қурилиш бўйича жарималарнинг бир қисми маҳалла бюджетларига йўналтирилади. Ер ва мол-мулк солиғидан тушадиган тушумларнинг улуши 10 фоиздан 15 фоизга оширилади. Бўш майдонларни ижарага бериш ва айрим биноларни сотишдан тушадиган маблағлар ҳам маҳаллаларнинг ўзида қолдирилади.

Ушбу маблағлар биринчи навбатда ички йўлларни таъмирлаш, пиёдалар йўлакчаларини ташкил қилиш, болалар ва спорт майдончаларини қуриш, маҳалла боғларини барпо этиш, эҳтиёжманд оилалар бандлигини таъминлаш бўйича дастурларни амалга оширишга йўналтирилади.

Шу билан бирга, жиноят йўлига адашиб кириб қолган 245 минг фуқарони касб ва ҳунарга ўқитиш, уларни ижтимоий ҳаётга қайтариш бўйича алоҳида ишлар ташкил қилинади.

Тақдимотда маҳаллалар фаолиятини рақамлаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. “Маҳалла еттилиги” томонидан уйма-уй ўрганишлар давомида 1 миллион 365 минг нафар аҳолининг муаммолари аниқлангани қайд этилди.

Ушбу муаммоларни тезкор ҳал қилиш мақсадида 35 та вазирлик ва идоранинг ахборот тизимлари “Рақамли маҳалла” платформасига уланади. Платформа орқали маҳалладаги долзарб масалаларни аниқлаш, мурожаатларни тизимли таҳлил қилиш ва тегишли ечимларни тезкор белгилаш имкони яратилади.

Шунингдек, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали ҳар бир маҳалладаги энг долзарб муаммоларни олдиндан аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича янги тизим йўлга қўйилади.

Ҳар бир маҳалланинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, банклар билан биргаликда аҳолининг бизнес ташаббуслари ва инвестиция лойиҳалари портфели шакллантирилади. Бу маҳалладаги мавжуд имкониятларни иш ўрни ва даромад манбаига айлантиришга хизмат қилади.

Тақдимотда маҳалла фаолиятини илмий асосда ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Қайд этилганидек, шу вақтгача мамлакатимизда тадқиқ этилган 20 мингга яқин илмий ишнинг атиги 10 тасида маҳаллага алоқадор айрим масалалар ўрганилган.

Шу муносабат билан Маҳаллани ривожлантириш миллий институтини ташкил этиш таклифи билдирилди. Институт фаолияти катта илмий салоҳиятга эга Давлат бошқаруви академияси билан боғлиқ ҳолда йўлга қўйилади.

Янги институт маҳалла тизимидаги ислоҳотларни илмий таҳлил қилиш, илғор тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш, “еттилик” фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Ушбу тизим орқали ҳар йили 21 минг нафар маҳалла тизими ва “еттилик” аъзоларининг малакаси оширилади.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бугунги кунда 99 та маҳалла ўз биносига эга эмас, яна 84 тасининг биноси шаҳарсозлик нормаларига мос келмайди, 4 та бино эса авария ҳолатида экани қайд этилди.

Тадбиркорлар томонидан маҳалла биноларини хусусий шериклик асосида қуриш, биноларнинг бир қисмига “еттилик”ни бепул жойлаштириш, қолган қисмида эса аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қиладиган кичик цехлар ва сервис объектларини ташкил этиш таклиф қилинди.

Президентимиз мазкур таклифларни қўллаб-қувватлаб, мутасаддиларга “Рақамли маҳалла” платформасини тўлиқ ишга тушириш, маҳаллаларнинг доимий даромад манбаларини кенгайтириш, Маҳаллани ривожлантириш миллий институти фаолиятини ташкил этиш ҳамда маҳалла биноларини хусусий шериклик асосида барпо қилиш бўйича топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo