icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президентимиз Наманган халқаро аэропортида янги терминал қурилиши билан танишди

23.06.2026

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи бошланди. Давлатимиз раҳбари Наманган халқаро аэропортида барпо этилаётган янги йўловчи терминали қурилишини кўздан кечирди.

Мамлакатимизда транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Наманган халқаро аэропортини кенгайтириш лойиҳаси ҳам ана шу ислоҳотларнинг муҳим қисми ҳисобланади.

Мазкур қурилиш ишлари давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 29 мартдаги “Республика аэропортларини бошқариш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилмоқда.

Наманган халқаро аэропорти 1971 йилда фойдаланишга топширилган. 2013 йилдан халқаро мақомда фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунда аэропорт орқали 9 та авиакомпания мунтазам парвозларни амалга оширяпти.

Лойиҳага жами 175 миллион доллар инвестиция жалб қилинган. Режага кўра, 2026 йил якунига қадар замонавий талабларга жавоб берадиган янги йўловчи терминали ишга туширилади. Майдони 22,6 минг квадрат метр бўлган уч қаватли терминал соатига 1,2 минг нафар ва йилига 3 миллион нафардан зиёд йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Бу эса аэропортнинг ҳозирги қувватини бир неча баробар оширади.

Янги терминалда чегара ва божхона назорати пунктлари, виза хизматлари, бизнес-зал, савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари, тиббиёт пункти ҳамда Duty Free ҳудуди ташкил этилади. Натижада 550 та янги иш ўрни яратилади.

2027 йил якунига қадар кунлик қуввати 50 тонна бўлган карго терминали фойдаланишга топширилади. Фарғона водийси учун ягона замонавий карго тизими шакллантирилиб, маҳсулотларни дунёнинг 90 мамлакатига экспорт қилиш имконияти кенгаяди.

Давлатимиз раҳбари қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишиб, аэропорт инфратузилмасини янада такомиллаштириш бўйича қатор кўрсатмалар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo