icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

24.06.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 24 июнь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш муҳим эканини таъкидладилар.

Амалий ҳамкорлик, энг аввало, савдо, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт, экология, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида юқори суръат билан ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Барча даражадаги фаол алмашинувлар алоҳида эътироф қилинди. Етакчилар икки мамлакат Президентлари Администрациялари ўртасида эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш ҳамда шериклик кун тартибини янги лойиҳа ва ташаббуслар билан бойитишга хизмат қилаётган яқин ҳамкорлик йўлга қўйилганини олқишладилар.

Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo