29.06.2026
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФармониМамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига, унинг халқаро нуфузини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, она Ватанимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшларимиз «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлансин:
Азатова Шахзода Алишер қизи - Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиали 4-босқич талабаси, Қорақалпоғистон Республикаси
Одилжонова Камола Абдувосит қизи - Андижон давлат педагогика институтининг 1-босқич докторанти, Андижон вилояти
Бафоев Жахонгир Шухрат ўғли - Бухоро шаҳридаги «Bukhara books» хусусий китоб дўконлари тармоғи таъсисчиси, Бухоро вилояти
Жалолова Моҳира Сирожиддин қизи - Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг нейрохирургия бўлими нейрожарроҳи
Зиёдова Асал Исомиддин қизи - Қарши шаҳридаги «Bolalar akademiyasi» нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Қашқадарё вилояти
Истамтошев Сулаймон Довудович - Навоий ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчиси, Навоий вилояти
Солохиддинов Қобилжон Комил ўғли - Янги Наманган туманидаги «Qobil Jiga servis» автосервиси раҳбари, Наманган вилояти
Нурмаматова Покиза Акмалжон қизи - Пастдарғом туманидаги «Kaja Games» миллий ўйинлар стартап лойиҳаси асосчиси, Самарқанд вилояти
Рахимбердиев Темур Аббос ўғли - Янгиер шаҳридаги «Сесоsino newenergy technology» хусусий корхонаси муҳандис-технологи, Сирдарё вилояти
Абдухолиқов Акмал Қаҳрамонович - Ангор туманидаги «Ака-ука олтин ерлари» сабзавотчилик фермер хўжалиги бошлиғи, Сурхондарё вилояти
Юнусова Озода Улуғбек қизи - «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Мис бойитиш фабрикаси янчиш ва флотациялаш цехи флотатори, Тошкент вилояти
Одилов Ҳамиджон Валижон ўғли - Фарғона шаҳридаги «TruDispatch» хусусий логистика корхонаси раҳбари, Фарғона вилояти
Раҳимова Севинч Ҳамроевна - Каратэ бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Хоразм вилояти
Мирфайзуллаева Азизаой Махмуджон қизи - Сергели туманидаги «Фароғатли» маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, Тошкент шаҳри
Аслонова Лайло Олимовна - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси
Мамасаидов Муҳаммадсаид Муҳаммадқосим ўғли - «Tahrirchi» сунъий интеллект платформаси асосчиси
Мўйдинова Зилола Вохид қизи - Божхона институтининг божхона тўловлари ва статистикаси кафедраси ўқитувчиси
Мустаева Сабина Руслановна - «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси
Сафолов Фирузжон Расулжонович - «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятининг Парвоз хизмати департаменти «А-321» ҳаво кемаси учувчиси
Хужамбердиева Лобархон Хайдар қизи - Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг 2-босқич курсанти
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев


