Ўзбекистон Президенти Грузияга жўнаб кетди
02.07.2026
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзенинг таклифига биноан 2 июль куни давлат ташрифи билан Тбилиси шаҳрига жўнаб кетди.
Аввал хабар қилинганидек, Грузия пойтахтида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилади.
Ўзбекистон – Грузия дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлади.
Ташриф дастурида маданий-гуманитар тадбирларда иштирок этиш ҳам кўзда тутилган.


