icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президентининг Грузияга давлат ташрифи якунланди

03.07.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Грузияга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Шота Руставели номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе кузатиб қўйди.

Тбилиси шаҳрида давлатимиз раҳбари Грузия Президенти Михаил Кавелашвили ва Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон – Грузия дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-транзит, туризм ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг муҳим масалалари кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларация имзоланди. Бундан ташқари, устувор йўналишлардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами алмашилди.

Орбелиани саройида Ўзбекистон етакчисига Грузиянинг олий давлат мукофоти – “Олтин мўйна” орденини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Тбилиси шаҳрида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этди.

Давлат ташрифи якунлангач, Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo