Ўзбекистон Президентининг Беларусга расмий ташрифи бошланди
08.07.2026
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Минск шаҳрига келди.
Беларусь пойтахтининг халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Беларусь Республикаси Бош вазири Александр Турчин, ташқи ишлар вазири Максим Риженков ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Ташриф дастурига мувофиқ, 9 июль куни олий даражадаги икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади.


