icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Туркман халқининг миллий етакчиси Ўзбекистон Президентини самимий табриклади

24.07.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Туркманистон миллий етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Шунингдек, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Гурбангули Бердимуҳамедов Президентимизнинг тинимсиз меҳнати ва узоқни кўзлаб юритаётган сиёсати туфайли Ўзбекистон янги марраларни забт этаётгани, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳаларда салмоқли тараққиётга эришаётганини алоҳида таъкидлади.

Суҳбатда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро ишонч ва умумий манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган кўп қиррали ҳамкорлик суръати ортиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Барча даражаларда фаол мулоқотлар давом эттирилмоқда. Яқинда Ашхободда ўтган сиёсий маслаҳатлашувларнинг самарали якунлари юксак баҳоланди.

Ўзаро товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми жадал ўсиб бормоқда. “Шовот-Тошовуз” савдо зонасининг самарали фаолияти ҳам ўзаро савдо ҳажмини оширишга хизмат қилмоқда.

Энергетика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт соҳаларида кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Парламентлараро, ҳудудлараро, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Минтақавий кун тартибини, шу жумладан, жорий йил кузда Аваза шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш доирасида мувофиқлаштириш ва илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo