24.07.2026
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФармониДавлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Янги Ўзбекистонда парламент фаолиятини ривожлантириш, демократик ислоҳотларни изчил амалга ошириш борасидаги алоҳида хизматлари, жонкуяр ташкилотчи ва ташаббускор раҳбар сифатидаги бой билим ва тажрибаси, ватанпарварлик фазилатлари билан миллий давлатчилигимизнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, аёлларнинг ўрни ва нуфузини юксалтиришга қаратилган устувор вазифалар ижросини таъминлашга катта ҳисса қўшиб, халқимиз ўртасида муносиб обрў-эътибор қозониб келаётгани, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки, шунингдек, таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Нарбаева Танзила Камаловна “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев


