icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон қурувчиларига байрам табриги

08.08.2026

Ҳурматли қурувчилар, меъмор ва усталар, муҳандис ва лойиҳачилар, машинист ва механиклар, муҳтарам соҳа фахрийлари!

Сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз – Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга самимий ва эзгу тилакларимни билдираман.

Бугунги кунда қурилиш соҳаси Янги Ўзбекистоннинг замонавий қиёфасини белгилайдиган ғоят муҳим тармоққа айланиб бораётганини ушбу қувончли айёмда алоҳида эътироф этишимиз табиий, албатта. Чунки мамлакатимизда барпо этилаётган, сизларнинг фидокорона меҳнатингиз, билим ва маҳоратингиз мужассами бўлган обод шаҳарлар, қишлоқ ва маҳаллалар, янги уй-жойлар, йирик стратегик объектлар, замонавий корхоналар, ижтимоий-иқтисодий инфратузилмаларни қурилиш соҳаси иштирокисиз тасаввур этолмаймиз.

Кейинги йилларда соҳани тубдан ислоҳ қилиш, уни иқтисодиётнинг драйверларидан бирига айлантириш, инвестиция муҳитини яхшилаш, замонавий шаҳарсозлик ва рақамли бошқарув тамойилларини кенг жорий этиш бўйича амалга ошираётган улкан ишларимиз ижобий натижалар бермоқда.

Бу ҳақда сўз юритганда, сўнгги 9 йилда юртимизда 210 миллион квадрат метрдан зиёд бино ва иншоотлар, жумладан, 647 мингта, ўтган йилнинг ўзида эса 135 мингта квартирага эга бўлган уй-жойлар барпо этилганини таъкидлаш лозим. Жорий йилда яна 140 мингта янги квартира фойдаланишга топширилади. 2040 йилгача мамлакатимизда қуриладиган уй-жойлар сонини йилига 280 мингтага етказиш, “Янги Ўзбекистон” массивларини 61 тадан 120 тага кўпайтиришни режа қилганмиз.

Бу йил Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ва Бурҳониддин Марғиноний туризм маркази каби ноёб маданий-маърифий иншоотларда қурилиш ва ободонлаштириш ишларини якунига етказишда фидокор қурувчиларимизнинг ҳиссаси беқиёс бўлди.

Пойтахтимиздаги Янги Тошкент, Тошкент вилоятидаги Нурафшон, Андижон вилоятидаги Бобур, Самарқанддаги Ширин, Хоразмдаги Ал Хоразмий шаҳарлари каби мегалойиҳалар мутлақо янги муҳандислик ечимлари, “яшил” қурилиш тамойиллари билан мамлакатимизнинг бунёдкорлик тарихида ёрқин саҳифа очмоқда.

Қадрли дўстлар!

Ҳозирги кунда 3 миллион 500 мингдан зиёд киши меҳнат қилаётган қурилиш, қурилиш материаллари саноати ва уларга ёндош соҳаларда ғоят муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Кейинги пайтда қурилишга рухсат бериш босқичлари 3 баробар, муддатлари эса 4 карра қисқартирилди. “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими асосида 24 та замонавий электрон платформа ишга туширилиб, асосий бошқарув жараёнлари рақамлаштирилди. Барча назорат жараёнлари рақамли форматга ўтказилди.

Давлат харидлари тизимида электрон тендер платформаси йўлга қўйилгани ҳам шаффофликни таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Тармоқда сунъий интеллект технологиялари фаол жорий этилмоқда.

Буларнинг барчаси соҳада инсон омилини қисқартириш, коррупция билан боғлиқ хавф-хатарларни бартараф этиш ва қабул қилинаётган қарорлар самарадорлигини оширишга хизмат қилаётгани билан эътиборлидир.

Ҳурматли байрам иштирокчилари!

Бугунги кунда барча соҳалар қатори қурилиш борасидаги фаолиятни ривожлантириш, қурилиш ишлари сифатини ошириш бўйича ҳам олдимизда улкан вазифалар турибди. Уларни амалга оширишда ўз ҳаётини эл-юртимизни обод ва фаровон қилишдек эзгу ишга бағишлаб келаётган соҳа ходимларининг билим ва тажрибаси, касб маҳоратини ошириш, уларнинг меҳнатини ҳар томонлама рағбатлантириш бундан буён ҳам диққат-эътиборимиз марказида бўлади.

Сизлар ўз бурчингизни чуқур англаган ҳолда, халқимиз учун хавфсиз, қулай ва фаровон ҳаёт муҳитини яратишга қаратилган шарафли фаолиятингизни ҳамиша юксак сифат ва масъулият билан адо этасизлар, деб ишонаман.

Барчангизни бугунги касб байрамингиз билан яна бир бор чин дилдан табриклаб, сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, ишларингизда янги ютуқ ва омадлар тилайман.

 

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo