icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Нефть-газ бозори барқарорлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

11.08.2026

Президент Шавкат Мирзиёев нефть-газ бозорида барқарорликни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига углеводород ресурсларини узлуксиз етказиб бериш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди.

Мамлакатимизда саноат қувватлари кенгайиб, аҳоли эҳтиёжлари ортиб бораётгани табиий газ ва нефть маҳсулотларига талабни оширмоқда. Бундай шароитда ички бозорни зарур ресурслар билан барқарор таъминлаш, мавсумий эҳтиёжларни олдиндан ҳисобга олиш ва нархларнинг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик муҳим аҳамиятга эга.

Тақдимотда нефть ва газ қазиб чиқариш, импорт қилиш, қайта ишлаш, захиралаш ҳамда истеъмолчиларга етказиб бериш ҳолати кўриб чиқилди. Тармоқлар ва ҳудудлар эҳтиёжини аниқ ҳисоб-китоб қилиш, ички талабни устувор таъминлаш ва етказиб бериш графикларига қатъий риоя этиш зарурлиги таъкидланди.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида табиий газ қазиб чиқариш суръатларини барқарор сақлаш, мавжуд конлар имкониятидан самарали фойдаланиш ва янги қудуқларни ўз вақтида ишга тушириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Август ойида 27 та қудуқни ишга тушириш режалаштирилган. “Янги Култак”, “Ниёз”, “Қоратау”, “Марварид” ва “Тегирмон” конларидаги ишлар ҳисобига қўшимча 887 минг куб метр табиий газ қазиб чиқариш имконияти яратилади.

Қудуқларни бурғилашдан тортиб, уларни газ узатиш тармоғига улашгача бўлган жараёнларни кунлик назоратга олиш, электр таъминоти ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг узлуксиз ишлашини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

Нефть ва газни қайта ишлаш корхоналарини хомашё билан бир маромда таъминлаш, мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш ҳамда ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Углеводород ресурсларини ҳудудларга ўз вақтида ва етарли ҳажмда етказиб бериш, зарур захираларни олдиндан шакллантириш ҳамда ишлаб чиқарувчи, ташувчи ва сотувчи корхоналар фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Нархлар барқарорлигини сақлаш учун бозорда етарли таклифни таъминлаш, маҳсулотларни биржа савдоларига талабдан келиб чиқиб чиқариш, ишлаб чиқариш ва логистика харажатларини қисқартириш муҳимлиги таъкидланди. Ресурсларни асоссиз ушлаб туриш, сунъий тақчиллик юзага келтириш ва нархларни оширишга қаратилган ҳолатларнинг олдини олиш бўйича таъсирчан назорат ўрнатиш топширилди.

Ички бозорда талаб ва таклиф мувозанатини сақлаш, углеводород ресурслари таъминотида узилишларга ҳамда нархларнинг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик мақсадида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига нефть ва газ қазиб чиқариш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларини сўзсиз таъминлаш вазифаси қўйилди. Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини йил якунига қадар режадаги 520 минг тонна ўрнига 606 минг тоннага етказиш топширилди.

Мутасаддиларга ички бозор эҳтиёжини кунлик таҳлил қилиб бориш, таъминот билан боғлиқ хавфларни олдиндан аниқлаш ва зарур чораларни ўз вақтида кўриш бўйича кўрсатмалар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo