Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазири Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экдилар
30.08.2026
Ўзбекистон – Ҳиндистон олий даражадаги музокаралари якунлангач, биргаликда дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Нарендра Моди Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экдилар.
Маросим мамлакатларимизнинг кўп қиррали муносабатларида янги босқич бошлангани ҳамда икки давлат ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг рамзи бўлди.


