icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Жаҳон божхона ташкилоти бош котибини қабул қилди

07.09.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни Тошкентда еттинчи Глобал кинология форумида иштирок этиш доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Ян Сондерсни қабул қилди.

Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, божхона органларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ташкилот кўмагида Ўзбекистон савдони енгиллаштириш соҳасидаги қатор халқаро конвенцияларга қўшилгани, замонавий божхона назорати механизмлари жорий этилиб, Божхона хизмати фаолиятини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилгани ва қабул қилингани қайд этилди.

Ўзбекистонда божхона соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида бугунги кунда экспорт юкларининг 94 фоизи ва импорт юкларининг 87 фоизи соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилмоқда. Декларацияларни расмийлаштириш вақти 20 дақиқагача қисқартирилди.

Божхона органларининг тадбиркорлик субъектлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлайдиган рақамли ечимлар фаол жорий этилмоқда, маъмурий тўсиқлар қисқартирилиб, коррупциявий хавфлар камайтирилмоқда.

Учрашувда божхона тартиб-таомилларини янада рақамлаштириш ва уйғунлаштириш, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда кадрларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Юртимизни Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга тайёрлаш доирасида ушбу масалаларнинг долзарблиги таъкидланди.

Якунда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштиришга қаратилган аниқ чора-тадбирларни назарда тутувчи “йўл харитаси”ни биргаликда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўйича келишувга эришилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo