icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Осиё футбол конфедерацияси раҳбарини қабул қилди

17.10.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифани қабул қилди.

Мамлакатимизнинг мазкур нуфузли спорт ташкилоти билан самарали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа юртимизда ҳаваскор ва профессионал футболни қўллаб-қувватлаш, замонавий инфратузилма ва ўқитиш базасини барпо этиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни юқори баҳолади.

Футбол академияларини биргаликда ривожлантириш ҳамда “Ҳар бир маҳаллада футбол майдончаси” дастури доирасида ёшларни футболга кенг жалб этишга қаратилган лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

Йирик футбол тадбирлари, жумладан, аёллар ва ўсмирлар ўртасидаги чемпионатларни ташкил этиш ва ўтказиш, спортчилар ҳамда мураббийлар таркибини тайёрлашда услубий ёрдам кўрсатиш, истеъдодли футболчиларни саралаш каби йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo