icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Интенсив балиқчилик ва энерготежамкор лимончиликни ривожлантириш чоралари белгиланди

20.10.2026

Президент Шавкат Мирзиёев интенсив балиқчилик лойиҳаларини жадаллаштириш ва энерготежамкор лимончилик иссиқхоналарини ташкил этиш юзасидан тақдимот билан танишди.

Мамлакатимизда интенсив усулдаги балиқчиликни кенгайтириб, йилига 1 миллион тонна балиқ етиштириш вазифаси қўйилган. Тақдимотда бу мақсадга эришиш учун мелиоратив тик қудуқлар имкониятидан фойдаланиш режалари Балиқчи тумани мисолида кўриб чиқилди.

Тумандаги 24 та қудуқ атрофида чавоқ ва озуқа таъминотидан тортиб, балиқ етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотишгача бўлган жараёнларни қамраб олувчи интенсив балиқчилик мажмуаларини ташкил этиш режалаштирилган. Ҳар бир 50 сотихлик лойиҳада йилига камида 30 тонна форель балиғини етиштириш ва 10 та иш ўрни яратиш кўзда тутилмоқда.

Лойиҳаларни ягона тизимда бошқариш учун балиқчилик холдингини ташкил этиш таклиф қилинди.

Балиқчи тажрибасини бошқа ҳудудларга татбиқ этиш мақсадида 2027 йил 1 мартга қадар республикадаги 4 мингдан зиёд мелиоратив тик қудуқни хатловдан ўтказиш топширилди. Балиқ етиштиришга яроқли қудуқларни илғор тадбиркорларга давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга бериш назарда тутилмоқда. Шунингдек, Хонободда совуқ сув балиқларини етиштириш ва қайта ишлаш, Улуғнорда эса сув ҳавзалари негизида балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш режалари ҳақида ахборот берилди.

Тақдимотнинг иккинчи қисми Балиқчи тумани мисолида лимончиликни ривожлантиришга бағишланди. Тумандаги тўққизта маҳалла атрофидаги 100 гектар майдонда энерготежамкор иссиқхоналар қуриб, уларни тайёр ҳолда тадбиркорларга таклиф этиш режалаштирилмоқда. Лимон етиштириш, саралаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш ва сотиш ишлари ягона кооперация занжирига бирлаштирилади.

Лойиҳага ишсиз ва камбағал оилаларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 500 та иссиқхонада маҳаллий оилалардан камида 1 минг нафар киши иш билан таъминланади. Лимон кўчатлари ҳосилга киргунига қадар оралиқ экинлар етиштириш орқали қўшимча даромад олиш мумкин бўлади.

Балиқчи тажрибаси асосида келгуси йил ҳудудларда жами 200 гектар майдонда камбағал оилалар ва ишсизлар учун энерготежамкор иссиқхона мажмуаларини барпо этиш режалаштирилган. Бу икки мингта оиланинг даромадини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Тақдимот якунида давлатимиз раҳбари камбағалликни қисқартиришга қаратилган ушбу лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолини балиқчилик ва лимончиликка ўқитиш харажатларини қоплаб бериш чораларини кўриш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo